Жаҳон кимё саноати хабарлари: АҚШнинг Шимоли-ғарбий университети (НWУ) кимёгарлари бардошли, лекин енгил ва эгилувчан, ўзаро тўқилган полимер ипларидан наноматериал яратишди. Тузилмавий хусусиятлари туфайли у занжирли совутга ўхшайди ва ундан тана зирҳлари ҳамда баллистик матоларни яратишда фойдаланиш мумкин.
2024 йил давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ марказий аппарати ва тармоқ корхоналарига жами 1823 та ёзма, оғзаки ва электрон шаклдаги мурожаатлар келиб тушган. Шундан жисмоний ва юридик шахслардан бевосита келиб тушган мурожаатлар сони 1495 тани, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлар сони эса 328 тани ташкил этади.
Мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоғи – саноатда энергия ресурслари самарадорлигини ошириш, шу билан бирга, қувватлардан оқилона фойдаланиш ва энергияни тежаш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, кимё саноатида ҳам.
Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси (ЭФСА, Брюссел, Белгия) стиролни токсик эмас деб тан олди. Европа Комиссияси топшириғи асосида ўтказилган илмий тадқиқотга кўра, стирол полимерларидан тайёрланган материаллар озиқ-овқат билан алоқа қилганда инсон саломатлиги учун хавф туғдирмайди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Янги рақамли маҳсулотни Хитой фан ва технология университети профессори Сюн Юйсзе бошчилигидаги америкалик, европалик ва хитойлик кимёгарлар гуруҳи яратишди. Сунъий интеллект асосидаги тизим керакли катализаторларни тезда ишлаб чиқиш ва самаралироқ ишлаш учун уларнинг тузилмасини оптималлаштириш имконини беради.
Иш ўрни номи: “1C” дастурчи Қабул қилинадиган ходимлар сони: 5 нафар Қуйидагиларни билиш керак: - “1C” – ахборот тизимида конфигурациялаш ва дастурлаш, янги конфигурациялар ишлаб чиқиш; - “1C” 7.
БМТ томонидан 11-феврал “Илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни” сифатида эʻлон қилинган бўлиб, сана муносабати билан “Women in STEM” III форуми мунтазам ўтказилади.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2025-йил бошида жаҳон озиқ-овқат плёнкаси бозорининг ҳажми 11,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. 2030-йилда прогноз даврида ўртача 4,35 фоиз ўсиш суръати билан 14,6 миллиард долларга етиши мумкин. Бу ҳақда Mordor Intelligence компаниясининг сўнгги тадқиқотида маълум қилинган.
Биржа савдоларига минерал ўғитларнинг (шартнома кодига кўра) бошланғич нархларидан ўртача -10% гача пасайтириб харид қилиш-ауцион тартибида савдога қўйиш механизми жорий этилган
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Global Impact Coalition коалицияси (Женева, Швейсария) автомобил пластик қисмларини қайта ишлашнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлайди. 2025 йилнинг март ойида KlaasBoer, Reyond ва Steinert дастлабки 100 та автомобилни демонтаж қилишни, унинг қисмларини майдалаб, уларни ўн турдаги пластикка ажратишни бошлайди. Пилот лойиҳа етти ойдан тўққиз ойгача давом этиши кутилмоқда.