Айни пайтда саноатнинг барча соҳаларида, хусусан, кимё саноатида юқори малакали ёш мутахассисларга талаб ортиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, уларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Компания инвестиция сиёсати икки йўналиш бўйича амалга оширилади: хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг сармояларни жалб этиш йўли билан замонавий кимё ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва мавжуд қувватларни қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш; Ўзбекистон кимё корхоналарини хусусийлаштириш ва давлат мулкидан чиқариш жа-раёнларига хорижий инвесторларни жалб этиш.
Имтиҳонлар санитария-гигиена қоидаларига ва ижтимоий масофага риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқди. Имтиҳонга киришдан олдин ҳар бир абитуриентнинг ҳарорати текширилди. Айрим сабабларга кўра кириш имтиҳонларида қатнаша олмаган абитуриентлар тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда захира куни ўтказиб юборилган имтиҳонни топширишлари мумкин.
2015 йил 18 апрелда “Навоийазот” АЖ негизида тармоқ Инновация дастурини амалга ошириш бўйича“Ўзкимёсаноат” ДАК таркибидаги корхоналарнинг бош муҳандислари иштирокида семинар-кенгаш ўтказилди. Бу тадбирдан асосий мақсад кимё корхоналарида олиб борилаётган ва тармоқни ривожланишига, ишлаб-чиқаришни ўсишига, импорт ўрнини босувчи янги махсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган фаолияти билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 март куни қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда Бош вазир, унинг ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, вилоятлар ҳокимлари иштирок этди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ташкилот тизмидаги “Navoiyazot” акциядорлик жамияти фаолияти билан боғлиқ kun.uz интернет нашридаги “Заҳарланган Зарафшон” сарлавҳали мақоласида келтирилган маълумотлар атрофлича ўрганиб чиқилиб қуйидагиларни маълум қилади.
КУН ТАРТИБИ: “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар муассислигида юридик шахс ҳуқуқлари билан масъулияти чекланган жамияти шаклида Кимё саноати учун инновацион илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластери дирекциясини ташкил этиш ва устав капиталига улуш киритиш тўғрисида.
Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Коржиков бошчилигида Япониянинг ITOCHU Corporation ҳамда Toyo Engineering Corporation компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети Тошкент шаҳри филиали битирувчи талабалари учун тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
20- июндан Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига 2024-2025-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланади.