Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 апрель куни иқтисодиёт тармоқларида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, дебитор, кредитор ва бюджет олдидаги қарздорликларни камайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларида назорат ва ҳисобга олиш механизмларини янада такомиллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, жавобгарликни кучайтириш, ижро иши юритишнинг самарадорлигини тубдан ошириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 март куни қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда Бош вазир, унинг ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари, Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, вилоятлар ҳокимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида Душанбеда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди остида миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди. Икки давлат раҳбарлари ва делегация аъзолари кўргазмада намойишга қўйилган маҳсулотлар билан танишди. Кўргазмада автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, фармацевтика, кимё, нефть-газ, металлургия, электротехника, енгил саноат маҳсулотлари, шунингдек, қурилиш ашёлари ҳамда ҳунармандлик намуналари кенг намойиш этилмоқда.
Амалдаги миллий солиқ қонунчилигига кўра, солиқ тўловчилар юридик ва жисмоний шахслар тоифасига ажратилади. Хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда тез орада йирик солиқ тўловчилар тоифаси ҳам жорий этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22 ноябрь куни давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбари 23 ноябрь куни икки мамлакатнинг иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари, етакчи ишбилармонлари иштирокидаги Жанубий Корея –Ўзбекистон бизнес-форумида қатнашди.