Ўзбекистон Миллий матбуот марказида фермер ва деҳқон хўжаликларига кўрсатилаётган агрокимёвий хизматларни янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари Х.Бекбергенов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида кимё саноати ҳам жадал ривожланаётганини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси”нинг 34-бандида давлат иштирокидаги корхоналарда тафтиш комиссиялари фаолияти бекор қилиниши белгиланган.
Бугун РКТУнинг Тошкент шаҳридаги филиалида “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари ишчи-ходимлари ўртасида мини-футбол, стол тенниси, волейбол, баскетбол, гандбол ҳамда шахмат бўйича мусобақалар бошланди.
2050-йилга келиб дунёда водород (H2) ишлаб чиқариш ҳажми 2024-йилга нисбатан тахминан 80% га ошиб, 14,3 миллион тоннага етиши мумкин. Бунда H2нинг асосий қисми метанни буғли риформинг қилиш (SMR) усули орқали ишлаб чиқарилади.
2023-йил якуни бўйича Хитойнинг кимё саноати корхоналарида 66,1 мингта саноат роботи ишлаган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринда АҚШ (29,8 мингта), учинчи ўринда эса Германия (22,9 мингта) жойлашган.
Дунёга машҳур “Kansai Chemicals Group” корпорацияси вакилларидан иборат делегация амалий ташриф билан "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркида бўлди.
"Ajinomoto" - 1909-йилда ташкил этилган корпорация бўлиб, озиқ-овқат, зираворлар, аминокислоталар ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилардан бири ҳисобланади.
Айни пайтда саноатнинг барча соҳаларида, хусусан, кимё саноатида юқори малакали ёш мутахассисларга талаб ортиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, уларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
«Ўзкимёсаноат» АЖ да шаффоф бошқарувни йўлга қўйиш, шу билан бирга унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро ҳамкорлар ишончини мустаҳкамлаш ва глобал бозорда рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган ишлар фаол олиб борилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс тизимлари ходимларидан иборат 21 нафар мутахассис Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган махсус ўқув курси орқали ўз малакаларини оширдилар.