Жорий йилнинг 2 март санасида Покистон Ислом Республикаси пойтахти Исломобод шаҳрида Ўзбекистон – Покистон Бизнес форуми бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 30 март куни «Ўзкимёсаноат» АЖда Туркиянинг «YEO Teknoloji Enerji ve Endüstri A.Ş.» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Автоматлаштириш, электрлаштириш, «яшил» электростанциялар қуриш, рақамлаштириш ва муҳандислик каби йўналишларда хизмат кўрсатувчи компания вакиллари дастлаб ўзларининг БАА, Украина, Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркия ва бошқа давлатларда амалга оширган лойиҳаларининг тақдимотини ўтказишди. Учрашув давомида кимё саноатини автоматлаштириш ва рақамлаштириш шу билан бирга, соҳага «яшил» энергетикани кенг жорий қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимдаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида “Янги Ўзбекистон тараққиётида кимё саноатининг ўрни” мавзусида эсселар танловининг Республика босқичи ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида фаол иштирок этди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги – “InnoWeek-2021”га старт берилди. Ҳафталикни Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Абдурахмоновлар очиб беришди.
“SUN-HIGHTECH” корхонаси томонидан ўрнатилган 100 кВт қувватдаги тармоқ Қуёш электр станцияси Филиалнинг том қисмида бўш турган 1200 м2 майдонга ўрнатилди. Ушбу тармоқ Қуёш электр станцияси ҳозирча Республикамизда бинонинг том қисмига ўрнатилган энг катта қувватдаги Қуёш электр станцияси ҳисобланади.
Бугун “Ўзэкспомарказ”да “Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўз фаолиятини бошлади. Ярмаркада “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ҳам иштирок этмоқда ҳамда ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиш этилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасаси ҳудудида манзарали дарахт ва кўчат экиш тадбири ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остидаги гимнастрада спорт мусобақасида иштирок этди.