«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, «Навоийазот» АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров 2022 йил 9 ноябрь куни "Азот Синтезгаз Ўзбекистон ва МДҲ" конгрессида иштрок этди ва нутқ сўзлади. Мазкур тадбир Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидаги газ-кимё саноати етакчилари, энг йирик синтез газини қайта ишловчилар, ишлаб чиқариш технологиялари лицензияловчилари, ускуналар ишлаб чиқувчилар ва етказиб берувчилар учун муҳим профессионал халқаро платформадир.
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташаббуси билан “Аёлга саодат беринг!” номли ижтимоий роликлар танлови эълон қилинган эди. Пойтахтимиздаги “Темирйўлчилар” маданият саройида мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ШҲТ саммити доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Ж.Мирзамаҳмудов ҳамда Хитойнинг “China CAMC Engineering Co., LTD” компанияси бошқаруви раиси, жаноб Ван Бо иштирокида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кимё саноати соҳасида қатор истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш тўғрисида битим имзолаш маросими ўтказилди.
Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Полшанинг импорт ва экспорт билан шуғулланувчи «CENZIN» компанияси Президенти ва бош ижрочи директори Роберт Вардак бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда «CENZIN» компанияси томонидан «Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кимё махсулотларига нафақат Полшада балки Европа, Африка ҳамда Жанубий Америка мамлакатларида ҳам қизиқиш ва талаб юқори эканлиги маълум қилинди. Қолаверса, компания саноат учун зарур бўлган техник ускуналар ва бутловчи қисмларни хорижий давлатлардан юртимизга келтириб бериш бўйича ҳам ўз таклифларини бидирди. Учрашув давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда «CENZIN» компанияси ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан музокаралар ўтказилди.
Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Япониянинг йирик савдо компанияларидан бири ҳисобланган «Marubeni» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси янги раҳбари Кенсуке Нишияма таништирилди. Шу билан бирга, ҳозирги кунда Япония ва Шарқий Осиё мамлакатларида минерал ўғитлар ҳамда кимёвий махсулотларга бўлган талаб юқори эканлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистондан ушбу махсулотларни сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиш бўйича келишиб олинди.
Бугун 15 июль куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиалининг математика фани бўйича иккинчи кириш имтиҳони бўлиб ўтди. Имтиҳон жараёнини онлайн тарзда test2021.muctr-tashkent.uz манзили орқали кузатиш имконияти яратилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси в.б. Мирзамахмудов Жўрабек Турсунпўлатович Олмазор туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот-хизмати 2019 йил 25 январ куни соат 11:00 республика босма ва электрон ОАВ вакиллари учун 2018 йил якуни бўйича кимё тармоғи корхоналари фаолияти натижалари тўғрисида матбуот-анжуман ўтказилишини хабар қилади. Ўзбекистон журналистлари ҳамжамияти ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ўртасида ўзаро манфаатли мулоқот ўрнатилишининг аҳамиятини назарда тутиб, “Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот-хизмати таҳририят вакилилларини ушбу тадбирда иштирок этиш учун таклиф қилади ва матбуот-анжуман иштирокчилари рўйхатини тузиш мақсадида вакиллар исми-шарифи ҳамда боғланиш телефони бўйича маълумотни жорий йил 24 январ соат 18:00-гача 78-140-74-26 телефон рақами ёки z.roziev@uks.uz электрон манзил орқали хабар қилишингизни сўраймиз. Матбуот-анжуман қуйидаги манзилда ўтказилади - Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 38.
Меморандум доирасида қўшма корхона ташкил этиш орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Метанол асосида кенг маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш” ва “Линейкалик алкилбензол ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.