Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш ва маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳи томонидан «Ўзкимёсаноат» АЖга бириктирилган оғир тоифадаги ёшлар ва маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технология университети Тошкент шаҳри филиали талабалари ташаббуси билан амалга оширилаётган «Mendeleyev kids and juniors» лойиҳаси 6 ёшдан 14 ёшгача болалар учун мўлжалланган бўлиб, унда ҳақиқий лабораторияда тажрибалар ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий–иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Санобар Абдурахманова «Маънавият фидоийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
«Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖда ёшлар дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини, нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш мақсадини кўзлаган «Ёш китобхон» танлови бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 20 июнь санасида муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча «Деҳқонобод калий заводи» АЖда Жамият раҳбарияти, мутахассислар ҳамда олийгоҳларнинг битирувчи талаба ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.
“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда ёшлар муаммоларини ўрганиш, ёш мутахассислар таклифларини қўллаб-қувватлаш, улар билан очиқ мулоқот қилиш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда бошқарув раиси в.б Тўлқин Зарипов, бошқарув раисининг соҳавий ўринбосарлар ҳамда корхона ёшлари иштирокида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.
Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда ёш ходимларнинг китобхонлик маданиятини янада кучайтириш ҳамда китоб мутолаасини корхонада кенг тарғиб қилиш мақсадида «Ёш китобхон» кўрик-танловининг 1–босқичи ўтказилди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Буффало университети мутахассислари сув ва ҳаводан аммиак ишлаб чиқариш имконини берувчи плазма-электрокимёвий реакторни яратишди.