Бугун Ёзувчилар уюшмасининг катта маросимлар залида вазирлик, ҳокимлик, ташкилот ва идоралар раҳбарларининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирокида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технология университети Тошкент шаҳри филиали талабалари ташаббуси билан амалга оширилаётган «Mendeleyev kids and juniors» лойиҳаси 6 ёшдан 14 ёшгача болалар учун мўлжалланган бўлиб, унда ҳақиқий лабораторияда тажрибалар ўтказилади.
Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда ходимлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда Жамиятда мутолаа маданиятини шакллантириш мақсадида «Китобхон ходим» кўрик-танловининг 1-босқичи бўлиб ўтди.
2024-йилнинг 27-сентябр куни “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммадбобур Абдуразаков ҳамда “Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ ёшлари билан Жамиятда сайёр қабул ташкил этилди.
Бугун «Максам-Чирчиқ» акциядорлик жамиятига Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ташриф буюрди.
Жорий йилнинг 25-26 сентябрь санасида «Деҳқонобод калий заводи» АЖда «Энг яхши ёш кончи» ҳамда «Энг яхши ёш ишлаб чиқариш ходими» кўрик-танлови ўтказилди.
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖда тармоқ корхоналарининг 30 ёшгача ва 30 ёшдан юқори бўлган ходимлари ўртасида ўтказилган “Ёш китобхон” ҳамда “Китобхон ходим” кўрик-танловлари совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Хабар берганимиздек, тармоқ корхоналарида фаолият юритувчи барча ёшдаги ходимлар учун «Ёш китобхон ходим» кўрик-танловлари ўтказилди.
Жорий йилнинг 1-4-октябр кунлари Тошкент шаҳрида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда “УзАссетс” АЖ ҳамкорлигида Давлат компаниялари кузатув кенгашлари мустақил директорларининг биринчи халқаро форуми бўлиб ўтди.
2024 йилнинг 19 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига ташриф доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда Американинг «Траммо» компанияси ўртасида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар, хусусан, «яшил» водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг биринчи босқичида ишлаб чиқариладиган «яшил» аммиак ва карбамид маҳсулотларини харид қилиш юзасидан офф-таке шартномаси имзоланди.