АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзкимёсаноат" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов бу ҳақда батафсил маълумот берди.
Унда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг 30 га яқин ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этишди. Аввало, меҳмонларга завод ҳудудида техник хавфсизлик қоидалари тушунтирилиб, махсус видеоролик намойиш этилди. Журналистлар Деҳқонобод калий заводи АЖ таркибий тузилмалари фаолияти билан яқиндан танишишди.
Оила — жамиятнинг асосий бошланғич бўғини, гўзал урф-одатлар, миллий қадрият ва анъаналарни ўзида асровчи, асрлар оша тарбияда ўзига хос миллийликни шакллантирувчи муқаддас маскан. Оила тинч бўлса, маҳалла тинч, жамият фаровон, давлат мустаҳкам бўлади.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ШҲТ саммити доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Ж.Мирзамаҳмудов ҳамда Хитойнинг “China CAMC Engineering Co., LTD” компанияси бошқаруви раиси, жаноб Ван Бо иштирокида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кимё саноати соҳасида қатор истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш тўғрисида битим имзолаш маросими ўтказилди.
Тоғ-кон саноати учун импорт орқали олиб кирилаётган кимёвий маҳсулотларни ўзлаштириш масалалари юзасидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда “Ўзкимёсаноат”АЖ мутахассислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда юртимизнинг нуфузли оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишмоқда. Тадбирни «Деҳқонобод калий заводи» АЖ бошқарув раиси Рахмат Ўсаров корхонанинг тарихи, бугунги кундаги фаолияти ва эришилаётган натижаларга бағишланган нутқи билан очиб берди.
“Деҳқонобод калий заводи” АЖ тоғ-кон мажмуасининг 2 нафар ходимларини "Маркшейдерлик иши” бўйича малакасини оширишни ташкил қилиш. Ўқув машғулотлар белгиланган режа асосида. Ўқув машғулот давомийлиги: 72 соат. Ўқув машғулотлар шартномада кўрсатилган муддатда бошланиб, натижаси тингловчиларга мутахассислик гувоҳномаси бериш билан якунланади. Ўқув машғулоти масофавий онлайн ўтказилишига рухсат берилади.
Жорий йилнинг 4 июнь куни соат 22:16да “Талимаржон” ИЭС энергоблоки авариявий ҳолатда тўхтаганлиги сабабли “Ўзкимёсаноат” АЖга қарашли “Деҳқонобод калий заводи” АЖ объектларида электр узилиши кузатилди. Натижада жамиятнинг тоғ-кон ва қайта ишлаш мажмуаларининг асосий ишлаб чиқариш қурилмалари иш фаолияти 5 июнь соат 00:24гача тўхтаб қолди. Бундан ташқари жамиятни сув билан таъминлайдиган сув насослари ҳам тўлиқ тўхтади. Корхона мутахасисилари томонидан юзага келган ҳолат бартараф этилиши натижасида 5 июнь соат 05:43да сув таъминот қайта тикланди ҳамда корхона ўз иш фаолиятини бошлади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг Коррупцияга қарши курашиш ва Комплаенс бошқармалари томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида 2025-йилнинг ўтган 2-чорагида ўтказилган чора-тадбирлар Қонунчилик ва ички-меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифалар доирасида амалга оширилди.
Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, “Ўзбекистон технологик металлар заводи” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши вакилларидан иборат делегациянинг Жанубий Кореяга ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилди “Дунё” АА мухбири