22-сентябр — дунё миқёсида "Автомобилларсиз кун" сифатида нишонланади. Ушбу куннинг асосий мақсади — шаҳарлардаги ҳаво ифлосланишини камайтириш, транспорт воситаларидан келиб чиқадиган зарарли чиқиндиларга қарши курашиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборат.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти халқаро миқёсда яна бир муҳим ютуққа эришди — компания The Bizz Awards мукофотига сазовор бўлди.
Президентимизнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ–330-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан бириктирилган ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур қарор ижроси доирасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги “Иштирхон”, “Янгиобод” ва “Сувлиариқ” маҳаллалари бириктирилди. Жамиятнинг ишчи гуруҳи мазкур ҳудудларда аҳолининг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва инфратузилмани яхшилашга қаратилган қатор амалий ишлар олиб борди.
“Ўзкимёсаноат“ АЖ мамлакатимизда турли тармоқлар бўйича импорт қилинадиган кимёвий маҳсулотлар таҳлили асосида 2026 йилга қадар маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улушини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди.
№ Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарларининг Ф.И.Ш Лавозими Қабул қилиш Ҳафта кунлари Вақти 1 Темиров О...
Нефть ва биомассаларни экологик тоза ёқилғига айлантириш билан шуғулланувчи Axens гуруҳи барча турдаги полиэтилентерефталат чиқиндиларини озиқ-овқат саноати учун қайта ишлаб чиқариш технологиясини жорий этмоқчи.
Тадқиқотчилар табиий ҳужайралар каби оқсилларни ифода эта оладиган сунъий ҳужайраларни ишлаб чиқишди. Биокаталитик полимеризация натижасида ҳосил бўлган ўз-ўзини йиғиш ((bioPISA) деб номланган жараён орқали яратилган янги тузилмалар ферментатив реакциялар ва биоминерализация учун микрореактор сифатида ишлатилиши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида кўтарилган муҳим масалалар ва топшириқлар ижроси юзасидан махсус репортаж.
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар залида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.