Тошкент шаҳридаги «САЭХ Узбекистан» кўргазма мажмуасида VIII Инновацион ғоялар халқаро ҳафталиги — “InnoWeek-2025” ўз ишини бошлади. “Чегарасиз ғоялар” шиори остида ўтказилаётган мазкур тадбир мамлакатимизда инновацион ривожланишни жадаллаштириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида илғор технология ва инновацияларни кенг жорий этиш, инсон капитали, илм-фан ва инновацион салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган.
Хитой, Жанубий Корея ва Япониядаги йирик ишлаб чиқарувчилар 2027 йилгача эскирган пиролиз қурилмаларини ёпишни режалаштирмоқда. Бу минтақада этилен ишлаб чиқариш қуввати йилига 13,5 миллион тоннага қисқаришини англатади. Ушбу миқдор жаҳон ишлаб чиқариш ҳажмининг тахминан 8% ни ташкил этади.
Бугунги кунда кимё саноатида ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда маҳаллийлаштириш имкониятларини кенгайтириш устувор аҳамият касб этмоқда. Бу орқали нафақат импорт ўрнини босувчи, балки нарх ва сифат жиҳатдан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ташқи бозорларга экспорт қилишга шароит яратилади.
2025-йил 23-октябр куни Белгиянинг Брюссел шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Европада Ўзбекистон иқтисодиёти кунлари” бизнес-форуми доирасидаги расмий ташрифи чоғида NEXTCHEM компанияси (MAIRE Group таркибига кирувчи шўба корхона) ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ўртасида Ўзбекистонда углеродни ушлаш ва сақлаш (CCS) технологиясини жорий этиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Президентимизнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” ташаббуси ва ПҚ-330-сонли қарор мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, шунингдек “Инсон қадри учун” тамойилини ҳаётга чуқур сингдириш йўлида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугун “Деҳқонобод калий заводи” АЖда юртимиз Мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда корхона ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Жорий йилнинг 5 март куни давлатимиз раҳбари томонидан Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назоратни кучайтириш, шу жумладан, комплаенс-назорат бўлинмаларининг салоҳиятини ошириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан интенсив ўқув курслари ташкил этилмоқда.
Иқтисодиётнинг барча тармоқларида, хусусан, кимё саноатида инновация ва ресурсларни мақбуллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда юқори талабга эга ва истиқболли технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш борасида амалий ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2024-йилда полипропилен ишлаб чиқариш учун катализаторларнинг жаҳон бозори ҳажми 2,29 миллиард долларни ташкил этди, 2025-йилда эса 2,48 миллиард долларгача ўсиши кутилмоқда. Precedence Researchнинг август ойидаги ҳисоботига кўра, 2034-йилга келиб бозор ҳажми 5,15 миллиард долларгача етиши мумкин, бу йиллик ўртача 8,45% ўсиш суръатида рўй беради.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг Инновация ва янги технологияларни жорий этиш бўлими вакиллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Микробиология институти билан ҳамкорлик масалалари юзасидан бевосита учрашув ўтказдилар.