«Ўзкимёсаноат» АЖда буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби, сўз мулкининг султони – Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий ва Бобур мероси – беқиёс маънавий хазинадир” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ижтимоий тармоқларда ""Фарғонаазот" Ажда ёнғин содир бўлмоқда" мазмунидаги видеолар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан "Фарғонаазот" АЖ қуйидагиларни маълум қилади.
«Жаҳон саломатлик куни» муносабати билан «Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналари хотин-қизлари учун 2022 йил 12 апрель куни «Саломатликни сақлаш ўз қўлимизда» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Полшанинг импорт ва экспорт билан шуғулланувчи «CENZIN» компанияси Президенти ва бош ижрочи директори Роберт Вардак бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда «CENZIN» компанияси томонидан «Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кимё махсулотларига нафақат Полшада балки Европа, Африка ҳамда Жанубий Америка мамлакатларида ҳам қизиқиш ва талаб юқори эканлиги маълум қилинди. Қолаверса, компания саноат учун зарур бўлган техник ускуналар ва бутловчи қисмларни хорижий давлатлардан юртимизга келтириб бериш бўйича ҳам ўз таклифларини бидирди. Учрашув давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда «CENZIN» компанияси ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан музокаралар ўтказилди.
Учрашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” юридик шахслар уюшмаси раиси Э.Акунбеков билан музокалар олиб борди. Тадбир давомида Қирғизистон Республикасига минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
"Аммофос-Максам" акциядорлик жамияти Кузатув Кенгаши йиғилишида "Аммофос-Максам" АЖ Бошқаруви аъзоларининг ваколат муддатларини бир йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
“Ўзкимесаноат” акциядорлик жамиятида “ARMENT CONSTRUCTION CHEMICALS” компанияси вакиллари ва “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Ш.Набиев бошчилигидаги вакиллар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва инвестицион лойиҳаларни реклама қилиш хизмати "Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар реклама қилиш ва инвестицион лойиҳаларни кенг тарғиб қилиш тартиби тўғрисида низом" доирасида амалга оширилади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ягона акциядорининг 30.06.2016 йилдаги қарори билан жамият 30.06.2016 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 11.02.2016 йилдаги 02-02/1-187-сон баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодексига риоя қилишни ўз зиммасига олганлигини маълум қилади.
"Қизилқум фосфорит комплекси" масъулияти чекланган жамиятида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси – Санобар Абдурахманова томонидан ўрганилди.