Ҳурматли қишлоқ хўжалик маҳсулотлар етиштирувчилари бўлган фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва таморқа эгалари Сизлар учун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан янгилик, 28 апрелдан бошлаб аммофосни арзонлаштирилган нархда биржа савдоларидан ҳарид қилишингиз мумкин.
Расмий веб-сайтдаги маълумотлар ҳар бир саҳифанинг юқори қисмидаги менюларга бўлинган. Сайтнинг бош менюси 12 та қисмдан иборат: Саҳифаларнинг ичида матҳ жойлашган манзил, сарлавҳаси, чоп этиш ва файл кўринишида юклаб олиш имкониятлари акс эттирилган.
Мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиб, яшиллик миқёсини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш мақсад қилинган. Сўнгги йилларда бу кўрсаткич 12 фоизга етди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти эндиликда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдоси якуни бўйича кунлик маълумотлар тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида хабар бериб боришини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 37-сонли Фармонининг 1-банди ижроси ҳамда маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси йиғилиши баёнида белгиланган топшириқлар ижросини ўз вақтида таʻминлаш юзасидан “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Евгений Коржиков ҳамда Маҳаллийлаштириш, кооперация алоқаларини кенгайтириш ва импортни мақбуллаштириш бўлими бошлиғи Абдуҳомид Саломовлар Татаристон Республикасига сафари давомида Қозон федерал университети ва Татаристон Республикаси Фанлар академиясида бўлдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сонли «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Фарғонаазот» АЖ устав капиталининг 51 фоиз миқдоридаги акция пакети сотилиши назарда тутилган.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида 2025 йилнинг 2-чорагида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг Коррупцияга қарши курашиш ва Комплаенс бошқармалари томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида 2025-йилнинг ўтган 2-чорагида ўтказилган чора-тадбирлар Қонунчилик ва ички-меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифалар доирасида амалга оширилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ижро аппарати ва тармоқ корхоналарида ижро интизомига масъул ходимлар 2023 йил 26-27 апрель кунлари Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан ташкил этилган “Давлат органлари ва ташкилотларида Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг ижросига масъул ходимларнинг малакасини ошириш” ўқув курсларида қатнашдилар.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Мичиган университети олимлари полиэтилен (ПЭ) қадоқлаш материалларининг атроф-муҳитга потенциал таъсирини муқобил маҳсулотлар (қоғоз, шиша, алюминий ва пўлат) билан солиштирган ҳолда илмий тадқиқот ўтказишди.