Ҳабар бериб бораётганимиздек, “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи томонидан жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси (ЭФСА, Брюссел, Белгия) стиролни токсик эмас деб тан олди. Европа Комиссияси топшириғи асосида ўтказилган илмий тадқиқотга кўра, стирол полимерларидан тайёрланган материаллар озиқ-овқат билан алоқа қилганда инсон саломатлиги учун хавф туғдирмайди.
Бугун "Деҳқонобод калий заводи" АЖда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Шу муносабат билан, академик Джалилов Абдулахат Тураповични “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда кўп минг сонли кимё саноати ходимлари номидан ушбу юксак мукофот билан самимий табриклаймиз!
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Тимур Мухамеджанов бир гуруҳ ёшлар билан учрашди
«Ўзкимёсаноат» АЖ ташаббуси билан, яқин-яқингача электр токи етиб бормаган, аҳолиси эса асосан шам ва бошқа ёритиш қурилмаларидан фойдаланиб кун кечираётган Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг олис, электр энергияси тармоғидан 11 км узоқликдаги тоғли ҳудудда жойлашган Консой қишлоғига 10 кВ юқори кучланишли ҳаво линияси тортилди. «Деҳқонобод калий заводи» АЖ ҳомийлигида амалга оширилган лойиҳа доирасида қишлоқ ҳудудига трансформатор ўрнатилиб, электр энергияси истеъмоли учун 0,4 кВ ҳаво линияси қурилиш ишлари якунланди. Электр узатиш тармоғи учун жами 160 дона таянч устунлари ўрнатилди.
“Навоийазот” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган илк карбамид маҳсулоти жорий йилнинг 30 декабрь куни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг эрталабки биржа савдоларига қўйилди. Биржа якунига кўра биринчи ҳаридор Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган “Хонқа осиё савдо” МЧЖ бўлди. “Хонқа осиё савдо” МЧЖга 151,7 миллион сўмлик 68 тонна карбамид маҳсулоти сотилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида 2019 йил 10 декабрь куни “Air Products” (АҚШ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида “Навоийазот” АЖ базасида “Карбонат ангидрид (СО2) ишлаб чиқариш” инвестицион лойиҳаси доирасида қўшма корхона тузиш муҳокама қилинди. Лойиҳа доирасида шунингдек, лойиҳанинг техник, молиявий, иқтисодий томонлари (деталлари) ҳам муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 28 июнь куни соат 16:57да “НАВОИЙ ҲЭТК” АЖга қарашли “Химия” подстанциясида қисқа туташув сабаб 110кВли электр энергияси ўчганлиги натижасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Навоийазот” АЖ ишлаб чиқариш объектларида электр энергияси узилиши кузатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг топшириғига биноан Тошкент вилоятининг “Ангрен” ЭИЗда қўрилаётган резинотехника буюмлар заводида Мустақиллик кунининг 26чи йилига бағишлаб автомобиль шиналарнинг биринчи тажриба партияси ишлаб чиқарилди.