"Ўзкимёсаноат" АЖ ва кимё саноати тармоғи корхоналари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги манзиллар орқали олишингиз мумкин: Расмий веб-сайт; Telegram тармоғидаги саҳифа; Youtube тармоғидаги саҳифа; Facebook тармоғидаги саҳифа; Instagram тармоғидаги саҳифа.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда кимё технологиялари маркази (UzCCT) салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида яна бир муҳим қадам ташланди.
Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуаси смена катта устаси Аброр Аслоновнинг “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирлангани барча корхона ходимларини руҳлантирди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида қуйидаги илмий изланишлар олиб борувчи ташкилотлар мавжуд: «Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖ лойиҳалаш ...
«Ўзбекистон 24» телеканалида «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки фаолияти ва «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан ОАВ учун технопаркка ташкил қилинган пресс-тур ҳақида махсус репортаж эфирга узатилди.
Мазкур лойиҳанинг биринчи кўрик-танлови Тошкент кимё-технология институти ҳамда Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 1-босқич талабалари ўртасида бўлиб ўтди.
2015 йилнинг январ-декабрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2187,5 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 108%) ҳамда 185 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 117,6%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1234,38 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 942,72 минг тонна азотли ўғитлар, 148,42 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 143,24 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2016 йилнинг январ-март ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 576,6 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 103,3%) ҳамда 51,1 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 110,9%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 328,46 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 266,1 минг тонна азотли ўғитлар, 35,9 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 26,46 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2016 йилнинг январ-июнь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1237,8 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 106,2%) ҳамда 107,2 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 88,1%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 667,8 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 529,6 минг тонна азотли ўғитлар, 81,8 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 56,5 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг Инновация ва янги технологияларни жорий этиш бўлими вакиллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Микробиология институти билан ҳамкорлик масалалари юзасидан бевосита учрашув ўтказдилар.