11-феврал – “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” муносабати билан “Максам-Чирчиқ” АЖ фаол хотин-қизлари иштирокида семинар ўтказилди.
“Қўнғирот сода заводи ” МЧЖ ҚКда фаолият юритаётган иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятини юзага чиқариш, кимё саноати ривожига хизмат қиладиган инновацион таклиф ва ташаббусларини ўрганиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ташкил этилди.
"Максам-Чирчиқ" АЖда хотин-қизларнинг касблар ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлаган “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилди.
“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда хотин-қизларнинг касблар ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлаган “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Хабар берганимиздек, тармоқ корхоналарида фаолият юритувчи барча ёшдаги ходимлар учун «Ёш китобхон ходим» кўрик-танловлари ўтказилди.
Бугунги кунда "Навоийазот" АЖда автотранспорт воситаларининг умумий сони 165 тани ташкил этади. Уларнинг 78 таси юк, 28 таси енгил автомобиллар, 23 таси автобуслар, 36 таси эса махсус техникалардан иборат.
«Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда «Навоийазот» АЖ оила ва хотин-қизлар фаоллари томонидан корхонанинг поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси цехларида фаолият юритаётган ходимлар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Бугун «Максам-Чирчиқ» акциядорлик жамиятига Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ташриф буюрди.
Баҳодир Бахтиёрович Нормуратов “Деҳқонобод калий заводи” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари в.б лавозимига тайинланди. Тайинлов муносабати билан ўтказилган тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Р.Айходжаев, "Деҳқонобод калий заводи" АЖ бошқаруви раиси в.б Т.Зарипов, бошқарув раиси ўринбосарлари ҳамда таркибий бўлинма раҳбарлари иштирок этишди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Ватан билан улғаяр шону шавкатим!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.