Оила — жамиятнинг асосий бошланғич бўғини, гўзал урф-одатлар, миллий қадрият ва анъаналарни ўзида асровчи, асрлар оша тарбияда ўзига хос миллийликни шакллантирувчи муқаддас маскан. Оила тинч бўлса, маҳалла тинч, жамият фаровон, давлат мустаҳкам бўлади.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ШҲТ саммити доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Ж.Мирзамаҳмудов ҳамда Хитойнинг “China CAMC Engineering Co., LTD” компанияси бошқаруви раиси, жаноб Ван Бо иштирокида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кимё саноати соҳасида қатор истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш тўғрисида битим имзолаш маросими ўтказилди.
Учрашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” юридик шахслар уюшмаси раиси Э.Акунбеков билан музокалар олиб борди. Тадбир давомида Қирғизистон Республикасига минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
2015 йил 23 апрел куни “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Нормат Ибрагимов “Максам-Чирчиқ” АЖ ва “Аммофос-Максам” АЖ Кузатув кенгашлари мажлисида иштирок этиш учун ташриф буюрган Испаниянинг «Maxamcorp Holding S.L.» компанияси корпоратив ривожлантириш ва стратегия масалалари бўйича бош раҳбари жаноб Монторо Лопес ҳамда компаниянинг бошқа вакиллари билан учрашув ўтказди.
Эртага 15-июль куни АОКАда "Ўзкимёсаноат"АЖ Ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов иштирокида брифинг бўлиб ўтади. Мав...
Юртимизда кимё саноати соҳасини ривожлантириш, бўлажак мутахассисларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган ушбу учрашувда университетда қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, янги грант дастурларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Тимур Мухамеджанов ва “Химград” АЖ бош директори Айрат Гиззатуллин ҳужжатлар алмашишди. Шунингдек, бизнес-форум доирасида Чирчиқ технопаркига 12 нафар янги резидентни қабул қилиш бўйича умумий қиймати 108 миллион долларлик шартнома имзоланди.
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ташкил этилган матбуот анжуманида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан жорий йил давомида ишлаб чиқарилган кимё маҳсулотлари, ҳажми ва уларнинг турлари ҳамда амалга оширилган инвестиция лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосарига бириктирилган Фарғона вилояти Ёзвоён туманидаги ва Марғилон шаҳридаги “Янгиобод”, “Сувлиариқ”, “Иштирхон” ва “Хўжа Порсо” маҳаллаларида жамият ишчи гуруҳ томонидан йўл харитасида белгиланган амалий ишлар ижроси ўрганилди.
Бугун 26 май куни «Кимё-барқарор ривожланиш учун» халқаро илмий-техникавий ҳафталиги доирасида Тошкент кимё-технология институти, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан ҳамкорликда Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан эълон қилинган «Халқаро шиша йили» доирасида «Шиша, керамика ва боғловчи материаллар ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиялари» халқаро конференцияси старт олди.