Ўзбекистон Республикаси делегация аъзолари Афғонистон Ислом Республикасига икки давлат ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида хизмат сафарида бўлиб қайтди. Делегация таркибида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти вакилларининг иштироки қўшни республика билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишига хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 26.04.1996 й. №223-I
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддасига асосан жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 апрелдаги “Навоийазот” АЖ негизида азот кислотасини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2521-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилди.
"Ўзкимёсаноат" АЖ ва тармоқ корхоналари ўз фаолияти давомида экологик барқарорликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни устувор йўналишлардан бири сифатида белгилаган. Бу борада экологик талабларга риоя этиш, ишлаб чиқариш жараёнларида замонавий ва экологик хавфсиз технологиялардан фойдаланиш, чиқиндиларни камайтириш ҳамда қайта ишлашни йўлга қўйиш орқали табиатга бўлган таъсирни минималлаштириш юзасидан аниқ ва амалий чоралар кўриб келмоқда.
Кимё саноатини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш билан бир қаторда ишлаб чиқаришда экологик тозаликни таъминлаш, чиқиндисиз технологияларни ва атроф муҳитни сақлаш бугуннинг муҳим вазифаларидан.
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров ва “Sinoma Energy Conservation” – Хитой Халқ Республикасининг йирик саноат-инжиниринг компанияси бошқаруви раиси Мен Синлин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди.
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда жамият фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, аҳолини соҳага оид янгиликлар билан таништириш, шунингдек, коррупцияга қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги сарҳисоб қилинди.
Мамлакатимиз Президентининг 2022 йил 6 июлдаги «2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнига илмий ёндашувлар асосидаги янги ишланмалар жорий этилиб, инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда.