Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб, тобора кенгайиб бормоқда. Айни пайтда турли соҳалар, жумладан, иқтисодиёт, савдо, таълим, маданият ва туризм каби йўналишларда кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида ташкилот тизимида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтган тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбар-ходимлари, тизимдаги ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари, Комплаенс хизмати ходимлари ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Жорий йилнинг 21 октябрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖда Жамият Комплаенс хизматининг III чорак якунлари юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти, департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шу билан бирга Жамият тизим корхоналари раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирок этишди.
Нидерландиянинг Koppert Cress ферма хўжалиги ҳаво ва электр энергиясидан махсус жиҳозлар ёрдамида олинган аммиакдан минерал ўғит сифатида фойдаланишни бошлади.
Углерод элементининг кимёвий хоссалари йиллар давомида кўплаб тадқиқотлар мавзуси бўлиб келган. Бу соҳадаги кузатишлар бизни Ердаги ҳаёт эволюцияси сирларини, шунингдек, унинг коинотнинг бошқа жойларида ривожланиш имкониятларини тушунишга ундайди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2020 йилги фаолияти якунлари ва 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор вазифалар тақдимоти юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Президентимиз Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган иқтисодиётимизнинг 2014 йилга мўлжалланган асосий вазифа ва устувор йўналишлари аввало соҳанинг юқори суръатлар билан ўсишини таъминлаш, шу мақсадда мавжуд ресурс ва имкониятларни сафарбар этишни давом эттиришга қаратилган. Буни амалда таъминлаш натижасида мамлакатимизда жорий йилнинг биринчи чорагида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,9 фоиз, жумладан, истеъмол товарлари тайёрлаш 12,8 фоиз ўсди. Саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида истеъмол товарлари улуши 34,4 фоизни ташкил қилди. Бунда тадбиркорлик субъектларининг алоҳида ўрни ва салмоқли улуши бор.