22-октябр — “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳам ушбу экологик ташаббусда фаол иштирок этди.
Хитой, Жанубий Корея ва Япониядаги йирик ишлаб чиқарувчилар 2027 йилгача эскирган пиролиз қурилмаларини ёпишни режалаштирмоқда. Бу минтақада этилен ишлаб чиқариш қуввати йилига 13,5 миллион тоннага қисқаришини англатади. Ушбу миқдор жаҳон ишлаб чиқариш ҳажмининг тахминан 8% ни ташкил этади.
Бугунги кунда кимё саноатида ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда маҳаллийлаштириш имкониятларини кенгайтириш устувор аҳамият касб этмоқда. Бу орқали нафақат импорт ўрнини босувчи, балки нарх ва сифат жиҳатдан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ташқи бозорларга экспорт қилишга шароит яратилади.
Хотин-қизларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли хотин-қизларнинг ихтирочилик ва инноваторлик салоҳиятини аниқлаш, улар орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларини ишлаб чиқариш мақсадида ҳар йили “Ўзкимёсаноат“ АЖ тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган 50 ёшгача бўлган мутахассис хотин-қизлар ўртасида “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ўтказилади.
Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб энг улуғ, энг азиз байрам – жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллик байрами шукуҳи кезмоқда.
Шайхонтоҳур туманида “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу танлов жамият ҳаётининг турли соҳаларида фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи аёлларни аниқлаш, уларнинг меҳнатини эътироф этиш ҳамда ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
“Ўзкимёсаноат” АЖда мамлакатимизда турли тармоқларда импорт қилинадиган кимёвий маҳсулотларни таҳлил қилиш асосида, 2026 йилда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улушини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
“Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида Тошкент кимё-технология институти билан ҳамкорликда ташкил этилган “Интеллектуал кимё-технология тизимлари” Олий муҳандислик мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
ECO минтақаси учун Тоза энергия маркази (CЕCЕCО) томонидан CECECO Clean Energy Hackathon 2026 халқаро хакатони бўлиб ўтади. Хакатон ёшларнинг тоза энергия, энергия самарадорлиги ва рақамли инновациялар соҳасидаги ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиб, яшиллик миқёсини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш мақсад қилинган. Сўнгги йилларда бу кўрсаткич 12 фоизга етди.