“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Матбуот хизмати Жамият тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда “Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остида кўкаламзорлаштириш лойиҳаси ташкил этилишини маълум қилади. “Атроф-муҳит ҳимоясига барчамиз масъулмиз!” шиори остидаги кўкаламзорлаштириш лойиҳасини юқори савияда ўтказиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида жорий йилнинг март ойи “Кўкаламзорлаштириш ойлиги” деб эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси делегация аъзолари Афғонистон Ислом Республикасига икки давлат ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида хизмат сафарида бўлиб қайтди. Делегация таркибида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти вакилларининг иштироки қўшни республика билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишига хизмат қилди.
Семинарда Молия вазирлиги вакиллари давлат томонидан давлат харидлари соҳасини тартибга солиш тўғрисида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилдилар. Семинар қатнашчилар учун “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги 4544-сонли “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот бердилар.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдоси якуни бўйича кунлик маълумотларни тақдим этади.
Ҳурматли қишлоқ хўжалик маҳсулотлар етиштирувчилари бўлган фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва таморқа эгалари Сизлар учун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан янгилик, 28 апрелдан бошлаб аммофосни арзонлаштирилган нархда биржа савдоларидан ҳарид қилишингиз мумкин.
“Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ лойиҳалаштириш институти ишга таклиф қилади: бош геолог, маркшейдер, геодезист, технолог, конструктор, иқтисодчи, бухгалтер.
2018 йил 29 июнь куни “Навоийазот” АЖда “Ўзкимёсаноат” корхоналарнинг инновацион ривожланиши” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди. Унинг ишида Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги мутасадди илмий-тадқиқот институтлар ва республика олий ўқув юртларнинг раҳбарлари ва етакчи олимлари, Германиянинг “Thyssen Krupp Industrial Solutions AG” ва “Maschinenfabrik Gustav Eirich GmbH” ҳамда Украинанинг “TECHNOCHIM” компаниялари мутахассислари, шунингдек “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарининг бош муҳандислари ва етакчи ходимлари иштирок этишди.
Мамлакатимиз кимё саноатининг энг йирик корхонаси – “Навоийазот” акциядорлик жамиятида учта йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Булар “Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш”, “Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш қувватларини қуриш” ва “Азот кислотасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаларидир.
2016 йилда “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2,3 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 100,6%) ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1,2 млн. тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 944,2 минг тонна азотли ўғитлар, 143,0 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 138,0 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Ушбу метеорологик ҳодисаларнинг хавфи, улар келтириб чиқарадиган сезиларли ҳалокатдадир. Улардан кейин на йўл, на кўприк қопламалари бинолар қулаши, ҳаво електр ва алоқа линиялари йўқолиши, шунингдек, ер устки қувурлар изидан чиқиши мумкин. Одамлар қулаб тушаётган иншоотлардан ёки ойна синиқларидан катта тезликда учиб келадиган қолдиқларнинг қурбонига айланишади.