“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти кичик мажлислар залида жорий йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонининг “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарда ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сонли ҳамда 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-562-сонли Қонунларини мазмун-моҳиятини жамиятнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида тарғиб қилишга қаратилган “Ҳуқуқий саводхонлик – фуқаролик жамиятининг асоси” мавзусидаги тадбир ўтказилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат идоралари ўртасида 2023-йил учун очиқлик индекси натижалари эълон қилинди.
Мазкур бўлинмада 105 нафар И-ИИ гуруҳ кўзи ожиз инсонлар ҳисобга олинган. Уларнинг аксариятини ёши улуғ, ишга лаёқациз, боқувчисини йўқотган шахслар ташкил этади ва улар ижтимоий-моддий ёрдамга муҳтож.
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари таклифларига ҳамда ҳужжат топширувчиларнинг сони кўплигини ҳисобга олган ҳолда Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳар филиалининг Қабул комиссияси қарори билан ҳужжут қабул қилиш муддати 2020 йил 20-августга қадар узайтирилди.
Шайхонтоҳур туманида “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу танлов жамият ҳаётининг турли соҳаларида фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи аёлларни аниқлаш, уларнинг меҳнатини эътироф этиш ҳамда ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
Бугун Касаба уюшмалари саройида “Йил аёли-2024” кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги билан олиб борилган музокаралар натижасида «Навоийазот» АЖга давлат суверенитети даражасидаги BB- (барқарор) халқаро кредит рейтинги тақдим этилди.
Матбуот учун маълумот Кимё саноати корхоналарини 2021 йилгача ривожлантириш дастурига биноан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви томонидан амалдаги қувватлар самарадорлигини ошириш ва барқарор ишлашини таъминлаш, энергия сарфини қисқартириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган ишларни амалга ошириш қаторида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларни амалга оширилиши жадаллаштирилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2025 йил 30 июнь куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй (“Ўзкимёсаноат” АЖ маъмурий биноси)да ўтказилади. Умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2025 йил 30 июнь куни соат 14:00 да бошланиб, соат 15:00 гача давом этади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2024 йил 28 июнь куни соат 17:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.