Куни-кеча "Кимёгарлар" маданият саройида жамият ишчи-ходимларининг ижодий истеъдодларини ошириш ҳамда юзага чиқариш мақсадида "Қалбга яқин сатрлар" номли қўшиқчилик кўрик-танлови ташкил этилди.
Мазкур йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш масалаларига бағишланди. Унда тармоқ корхоналари бошқаруви раислари, масъуллар иштирок этди.
Юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, кучли билимга эга бўлган ходимларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш, уларни рағбатлантириш мақсадида Наврўз байрами муносабати билан бугун “Ўзкимёсаноат” АЖда "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Ҳашар анча йиллардан буён сақланиб келаётган, инсонларни бир мақсад йўлида бирлашишга, юрт равнақи ва фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшишга чорлайдиган миллий анъаналаримиздан бири.
Бугунги кунда “Деҳқонобод калий заводи” АЖда хорижий тилларни ўрганишни кенг тарғиб қилиш, оммалаштириш ҳамда бу борада ходимларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида бир қатор ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Айни кунларда пойтахтимизда “Миллий қадриятлар сайли” адабий-маърифий ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида “Навоиязот” АЖ бошқаруви раиси Фаррух Самадов ҳамда “Синома энергй” компанияси бош менежери Зуо Даёнг Навоий вилоятининг Кармана туманида “Фотоелектрстансия қуриш ва электр энергия сақлаш учун аккумляторлар жойлаштириш лойиҳаси” доирасида электр энергия харид қилиш (ППА) келишувини тантанали тарзда имзолади.
“Қўнғирот сода заводи”да ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли ташаббуслар давом этмоқда.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Қадриятлар ойлиги” доирасида Талабалар фестивали ўтказилди. Фестивалда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда нуронийлар иштирок этишди.
Жорий йилнинг 18-апрел куни "Махам-Чирчиқ" АЖда "Аёл ва баҳор" кўрик-танлови ўтказилди