Тайинловга қадар Тимур Мухамеджанов «Ўзкимёимпекс» МЧЖ директори лавозимида фаолият юритаётган эди.
“9-декабр – Халқаро коррупцияга қарши кураш” куни муносабати билан жорий йилнинг 25-ноябридан 20-декабр санасига қадар “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхонларида Аксилкоррупция ойлиги эълон қилинди.
Маълумки, айни кунларда пойтахтимизда Ўзбекистон энергетика ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.
"Ўзкимёсаноат" АЖ тизимидаги "Махам-Чирчиқ" АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида бугун содир бўлган портлаш натижасида цехнинг синтез калоннасида келиб чиққан ёнғин натижасида жабрланиб шифохонага ётқизилган корхона ходимлари М. Шарапов ҳамда Б.Хусиновлар ҳолидан хабар олиниб, улар билан суҳбатлашилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Махам-Чирчиқ” АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида бугун содир бўлган портлаш натижасида цехнинг синтез калоннасида келиб чиққан ёнғин юзасидан батафсил маълумот бериш мақсадида ОАВ вакиллари учун махсус интервьюлар ташкил қилинди.
Жорий йилнинг 24-апрел куни Тошкент шаҳрида Италиянинг Acquaflex S.r.l. компанияси ва “Ўзкимёсаноат" АЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин қизлар қўмитаси томонидан 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Мўтабар аёл” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси Нигора Мамедова “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Маросимни Олий Мажлис сенати раиси Танзила Норбаева очиб бериб, мамлатимизнинг фаол хотин-қизлари ва танлов ғолибаларини табриклади.
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон – Россия 3 таълим форуми ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон ва Россия томонидан 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этишмоқда. Таълим ва илм-фан ривожига алоҳида эътибор қаратувчи «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳам ушбу нуфузли тадбирда фаол қатнашмоқда. Форумда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Евгений Коржиков ҳам маъруза ўқиди.