Бугун 26 май куни «Кимё-барқарор ривожланиш учун» халқаро илмий-техникавий ҳафталиги доирасида Тошкент кимё-технология институти, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан ҳамкорликда Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан эълон қилинган «Халқаро шиша йили» доирасида «Шиша, керамика ва боғловчи материаллар ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиялари» халқаро конференцияси старт олди.
Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган Ўзбекистон Республикаси – Саудия Арабистони Подшоҳлиги бизнес-форуми доирасида 2022 йилнинг 23 декабрь куни Энергетика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва ACWA Power (Саудия Арабистони) ўртасида яшил аммиак ишлаб чиқариш бўйича инвестицион ҳамкорлик тўғрисида «Асосий Шартлар» (Heads of Terms) битими имзоланди. Унга кўра яшил аммиак ишлаб чиқариш лойиҳаси 2 босқичда амалга оширилади.
Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида “Тошкент кислород заводи” УК негизида замонавий тиббиёт кислороди ишлаб чиқаришни ташкил этиш инвестиция лойиҳаси асосида маҳаллий инвестор томонидан коронавирус пандемияси шароитида республика шифохоналарини тиббиёт кислородига бўлган талабини қондириш мақсадида “OXYGEN TASHKENT” МЧЖ ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ хамда “Аммофос-Максам” АЖ Сизларни 2016 йил 10 октябрда бўлиб ўтадиган “Марказий Қизилқум фосфоритларидан фосфорли ўғитлар ва фосфат тузлари ишлаб чиқаришнинг ресурстежамкор технологиялари” I халқаро конференциясига таклиф этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 30.04.2004 й. №204
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5-сон Фармонида ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида йирик саноат корхоналари ташламаларини кескин қисқартириш мақсадлари илгари сурилган.
Индорама компанияси Suntory, ENEOS, Mitsubishi ва Neste компаниялари билан ҳамкорликда тижорат мақсадларида фойдаланиш учун дунёдаги биринчи био-ПЭТ идишни чиқаради. Идиш чиқинди яъни, ишлатилган ўсимлик ёғидан олинган сертификатланган био-параксилолдан тайёрланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-91-сон Қарорининг 2-иловаси 54-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш бўйича Идоралараро республика кенгашининг 2024 йил 27 мартдаги 25-1-сон мажлиси баёнининг 1-иловаси 6-бандида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан «Кимёвий маҳсулотлар хавфсизлиги»га доир техник регламент лойиҳаси ишлаб чиқилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз кимё саноатининг етакчи корхоналаридан бири “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти томонидан илк маҳсулот ишлаб чиқарилганлигининг 10 йиллиги муносабати билан муборакбод этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 июлдаги “Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2372-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Япониянинг “Mitsubishi Heavy Industries, Ltd” ва “Mitsubishi Corporation” компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда умумий қиймати 985,74 млн. долл.га тенг инвестициявий лойиҳани амалга оширмоқда.