Бугун 6 октябрь куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қўшимча кириш имтиҳонларининг биринчи куни бўлиб ўтди. Имтиҳонлар 6-9 октябрь кунлари учта фан: математика, кимё ва рус тили фанлари бўйича ўтказилади.
Имтиҳонлар санитария-гигиена қоидаларига ва ижтимоий масофага риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқди. Имтиҳонга киришдан олдин ҳар бир абитуриентнинг ҳарорати текширилди. Айрим сабабларга кўра кириш имтиҳонларида қатнаша олмаган абитуриентлар тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда захира куни ўтказиб юборилган имтиҳонни топширишлари мумкин.
27 май куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали янги биносининг тантанали очилиш маросимини ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувахитов, Россия Федерацияси Президенти Адмистрацияси бошқарма бошлиғининг ўринбосари А.Рыбаков, Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов ва “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси Ж.Мирзамаҳмудов, Россия фан ва олий таълим вазирининг ўринбосари Д.Афанасьев, Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор елчиси О.Мальгинов, Россия Федерацияси делегацияси аъзолари, ташкилот тизимидаги корхоналар раҳбарлари, талаба-ёшлар ва оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тушин мажмуасида ректор А.Г.Мажуга бошчилигида ушбу олий таълим муассасаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети ректори А.Г.Мажуга, Филиал директори С.Н.Филатов, “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси, Тошкент шаҳридаги филиалнинг Ижрочи директори Ж.Т.Мирзамахмудов, Халқаро лойиҳалар ва дастурлар бошқармаси бошлиғи О.Б.Васильева, университет ва филиал масъул ходимлари ва талабалар иштирок этди.
Т/р Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари Ф.И.Ш Лавозими Вилоятлардаги шаҳар ва туманлар номи, сайёр қабул ўтказадиган ойлар Июль Август Сентябрь Октабрь Ноябрь Декабрь 1 Мухамеджанов Тимур Расулович Бошқарув раиси в.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида Қатардаги Texas А&М университетининг (Texas А&М University Qatar) табиий фанлар факультети кимё кафедрасининг доценти (Associate professor) Шерзод Мадрахимов билан университет талабаларининг учрашуви ташкил этилди.
“ACWA Power” халқаро энергетика компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги яшил водород ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрди.
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 20 март куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй («Ўзкимёсаноат» АЖ маъмурий биноси)да ўтказилади.