Иқтисодиёт тармоқларини малакали ўрта бўғин кадрлари билан таъминлаш, ишчи касбларга бўлган юқори талабни қондириш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан дуал таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни оммавий спорт турларига қизиқишини кучайтириш мақсадида «Бошқарув раиси кубоги» мусобақалари бўлиб ўтди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ, Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳри филиали ҳамда Илм-фан ва таʻлим-тарбияни ривожлантириш халқаро “Зиё Форум” фонди томонидан анъанавий “Kimyo girls” республика олимпиадасининг навбатдаги ғолибалари аниқланди.
Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Тимур Мухамеджанов бир гуруҳ ёшлар билан учрашди
«Ўзкимёсаноат» АЖнинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ўзига хос тажрибаларини оммалаштириш ҳамда вазирлик ва идоралар ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишни таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятида вазирлик ва идораларнинг хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари раислари иштирокида «Кимё саноатида хотин-қизларнинг роли» мавзусида семинар ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ёшлар етакчилари билан учрашди. Унда жамият тизимидаги корхоналар раҳбарлари ҳам онлайн тарзда иштирок этишди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги – “InnoWeek-2021”га старт берилди. Ҳафталикни Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Абдурахмоновлар очиб беришди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш лойиҳаларини илмий-техник жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган амалий мулоқот ташкил этилди. Тадбирда Тошкент кимё-технология институти профессор ўқитувчилари, илмий ходимлари, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона-ташкилотлар раҳбар-ходимлари ҳамда вазирлик идоралар вакиллари иштирок этди.
В I квартале 2017 года предприятиями АО «Узкимесаноат» произведено товарной продукции в действующих ценах на сумму 480,1 млрд. сум, товаров народного потребления выпущено на сумму 26,6 млрд. сум.