Мазкур тадбирда Тошкент кимё технологиялари институти профессор-ўқитувчилари, жамият фахрийлари ҳамда ҳурматли меҳмонлар иштирок этишди.Жамият раҳбарияти устоз ва мураббийларни самимий қутлаб, уларнинг ёшларга таълим-тарбия бериш, саноат соҳаси тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини эътироф этди.
Осиё тараққиёт банки томонидан Тошкент вилоятида энергетика ва кимё саноатида фаолият юритувчи хотин-қизлар учун Гендер стратегияси ва 2025 йил ҳаракатлар режасини ишлаб чиқариш мақсадида 3 кунлик ўқув семинари ташкил этилди.
Маълумки, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида талаба қизлар учун “Кимё Гирлс” республика олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Куни кеча олимпиаданинг иккинчи босқич беллашувлари бўлиб ўтди. “Ўзкимёсаноат” АЖ масъуллари ҳам унда иштирок этиб, талабаларга улкан зафарлар ва муваффақиятлар изҳор этди.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Қадриятлар ойлиги” доирасида Талабалар фестивали ўтказилди. Фестивалда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда нуронийлар иштирок этишди.
30 июнь - «Ёшлар куни» муносабати билан «Максам Чирчиқ» АЖнинг 50 нафар ёш ходимлари учун Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
Бугун 24 та жамоа “Раҳбар кубоги” учун баҳс олиб борди.
Армрестлинг мусобақалари ҳам қизғин баҳсларга бой ўтди.
«Ўзкимёсаноат» АЖга ўтган йилда Президент виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 226 та мурожаатнинг 35 таси қаноатлантирилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда акционерлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди:
Жорий йилнинг 5 август куни «Ўзкимёсаноат» АЖ Комплаенс хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар экспорти билан боғлиқ коррупцион ҳолатларни бартараф этиш, мазкур соҳада ноқонуний фаолият олиб бораётган уюшган жиноий гуруҳнинг фирибгарлик, таъмагирлик ҳамда товламачилик жиноятларига чек қўйиш мақсадида текзор фаол тадбир ўтказилди.
Бугун 26 май куни «Кимё-барқарор ривожланиш учун» халқаро илмий-техникавий ҳафталиги доирасида Тошкент кимё-технология институти, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан ҳамкорликда Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан эълон қилинган «Халқаро шиша йили» доирасида «Шиша, керамика ва боғловчи материаллар ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиялари» халқаро конференцияси старт олди.