2025-йилда дунёда этилен ишлаб чиқариш қуввати 74,2 миллион тоннага етиши мумкин. Йил давомида жараён 11,4 миллион тоннага ўсиши керак.
Жорий йил баҳор мавсумида Жамият тармоқ корхоналари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 108,1 минг дона манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши кўзда тутилган.
Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) ва “Ўзкимёсаноат” АЖ магистратура (1 та ўрин) ва докторантура (PhD, 3 та ўрин) йўналишларида барча харажатлар қопланган ҳолда Жанубий Кореянинг етакчи университетида таҳсил олиш учун танлов эълон қилади!
Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2024 йил натижаларига кўра, микробларга қарши хусусиятларга эга пластиклар бозори 42,2 миллиард долларга баҳоланди. 2035 йилга келиб унинг ҳажми икки баравардан ошиб, 90,6 миллиард долларга етиши мумкин.
“Ўзкимёсаноат” АЖда барча тармоқ корхоналарининг экология ва атроф- муҳитни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислари учрашуви бўлиб ўтди.
Маросимни Олий Мажлис сенати раиси Танзила Норбаева очиб бериб, мамлатимизнинг фаол хотин-қизлари ва танлов ғолибаларини табриклади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг 2023-йил давомидаги фаолиятида коррупцияга қарши курашишга оид қилинган ишларнинг қай даражада самарали амалга оширилганлигини рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 20 июнь санасида муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча «Деҳқонобод калий заводи» АЖда Жамият раҳбарияти, мутахассислар ҳамда олийгоҳларнинг битирувчи талаба ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт ҳафталиги доирасидаги «Кимё саноати ёш мутахассислари форуми» давом этмоқда.
Оила — жамиятнинг асосий бошланғич бўғини, гўзал урф-одатлар, миллий қадрият ва анъаналарни ўзида асровчи, асрлар оша тарбияда ўзига хос миллийликни шакллантирувчи муқаддас маскан. Оила тинч бўлса, маҳалла тинч, жамият фаровон, давлат мустаҳкам бўлади.