2017 йил якуни билан “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2,7 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1,14 млн. тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 854,81 минг тонна азотли ўғитлар, 119,09 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 168,0 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
2015 йил 29 апрелда “Ўзкимёсаноат” ДАКда Хитойнинг “CITIC Construction Co.Ltd” делегацияси билан ўтказилган учрашувда Қўнғирот сода заводининг иккинчи навбатида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳамда кимё соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги истиқболлари, хусусан Самарқанд шаҳрида янги мураккаб ўғитлар (NPK) турларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
Қашқадарё вилоятидаги “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасида кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Президентимизнинг 2011 йил 17 ноябрдаги “Деҳқонобод калийли ўғит заводини ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш (II-босқич)” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА! “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 22 ноябрь куни соат 17:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига! “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 3 октябрь куни соат 12:00 да масофадан туриб ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш “eVote” платформаси орқали ўтказилади.
“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА! “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 23 декабрь куни соат 15:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй (“Ўзкимёсаноат” АЖ маъмурий биноси)да ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддасига асосан жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади.
Маълумки, ҳар йили куз-қиш мавсумида саноат корхоналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, муҳандислик коммуникацияларини тайёр ҳолатга келтириш ҳамда ходимлар учун қулай меҳнат шароитини яратиш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятида 2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари режали тарзда олиб борилмоқда.
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раисига бириктирилган Деҳқонобод туманидаги оғир тоифадаги маҳаллаларда дастлаб хонадонлар кесимида тўлиқ хатлов жараёнлари олиб борилди. Аҳоли вакиллари билан сайёр қабул ва учрашувлар ўтказилди.