Нобель фонди 9-октябрь куни 2024 йил кимё бўйича Нобел мукофоти совриндорларини эълон қилди.
Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги доирасида ўтказилган ушбу саёҳатда «Ўзкимёсаноат» АЖ ходимлари мамлакатимиз тарихи, бунда жадидларнинг тутган ўрни ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.
Жорий йилнинг 26-29-сентябр кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган спортнинг "Армрестлинг" тури бўйича ХХ Жаҳон кубогида Ўзбекистон 🇺🇿 шарафини ҳимоя қилган “Максам-Чирчиқ” АЖнинг “Карбамид” цехи машинисти-Азиз Таджиев 20 га яқин давлат спортчилари орасида, 105 кг вазн тоифасида кумуш (чап қўлда) ҳамда бронза (ўнг қўлда) медали соҳибига айланди.
Маълумки, ҳар ойнинг сўнгги чоршанбаси юртимизда «Автомобилсиз кун» сифатида эълон қилинган. Ушбу жамоатчилик лойиҳаси атроф-муҳит, экологияга бефарқ бўлмаган кимёгарларни ҳам эзгу мақсад атрофида бирлаштирди. Корхона ходимларига қулайлик яратиш мақсадида 2000 та велосипедга мўлжалланган махсус тураргоҳ ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан тақдирлаш ҳақидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми Қарори билан «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК директори Мустафаев Жаҳонгир Ибодуллаевич “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими" фахрий унвони билан тақдирланди.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрамини муносиб нишонлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзига даъват этиш, санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш мақсадида 24-25-август кунлари бутун республикамиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда «30 июнь Ёшлар куни» муносабати билан корхона ёшлари учун маданий тадбир ташкил этилди.
Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарё вилояти, “Деҳқонобод калий” заводида ишлаган эски ишчилар 8 йилдан бери ойлик маошини ололмаётганидан шикоят қилмоқда” мазмунида тарқалган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
2024-йилда корхона томонидан ишлаб чиқарилган карбамид, аммиакли селитра, суюқ хлор, ПВХ, суюқ аргон, хлорид кислотаси, суюқ аммиак сингари маҳсулотлар хорижий мамлакатларга етказиб берилди.
Жорий йилнинг 5-6-май кунлари “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисига бириктирилган Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги “Обод”, “Бозортепа”, “Айридевол” ва “Чашмаимирон” маҳаллаларида Жамият бошқарув раисининг маслаҳатчиси С. Абдурахманова томонидан йўл харитасида белгиланган амалий ишлар ижроси ўрганилди.