“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ўтказилаётган “Мустақиллик – бебаҳо неъмат” мавзусидаги эсселар танлови кимё саноати тизимида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш, мустақилликни бебаҳо қадрият сифатида кенг тарғиб этиш ва у берган имкониятлардан унумли фойдаланиш, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқе ва нуфузини мустаҳкамлаш, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтилишини таъминлаш ва ишчи-ходимларнинг саводхонлигини ошириш борасидаги устувор вазифаларни изчил амалга оширишга қаратилган.
2015 йилнинг январ-сентябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1646,4 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 104,1%) ҳамда 150,5 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 117,7%) ишлаб чиқарилди.
I. 2023 йилда эришилган асосий кўрсаткичлар. Саноат – кимё корхоналари томонидан 2023 йилда 15,7 трлн сўм (бизнес режага – 103,8 фоиз, ўсиш суръати – 97,4 фоиз) товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш Давлат қўмитаси веб-сайтида «NAVOIYAZOT» акциядорлик жамияти цехлари вақтинча тўхтатилди» сарлавҳали ахборот чоп этилди. Ушбу ахборот республиканинг бошқа сайтларида ҳам ёритилди. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади.
Ҳурматли ҳамкасблар, қадрли жамоатчилик ва азиз ҳамкорлар! Бугун мен сизлар билан мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири - минерал ўғитлар саноатида коррупцияга қарши курашиш борасидаги қатъий позициямизни баён этиш учун мурожаат қилмоқчиман.
Мазкур қарор ижроси доирасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги “Иштирхон”, “Янгиобод” ва “Сувлиариқ” маҳаллалари бириктирилди. Жамиятнинг ишчи гуруҳи мазкур ҳудудларда аҳолининг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва инфратузилмани яхшилашга қаратилган қатор амалий ишлар олиб борди.
Тошкент шаҳридаги «САЭХ Узбекистан» кўргазма мажмуасида VIII Инновацион ғоялар халқаро ҳафталиги — “InnoWeek-2025” ўз ишини бошлади. “Чегарасиз ғоялар” шиори остида ўтказилаётган мазкур тадбир мамлакатимизда инновацион ривожланишни жадаллаштириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида илғор технология ва инновацияларни кенг жорий этиш, инсон капитали, илм-фан ва инновацион салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган.
Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида, Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида жойлашган “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз фаолиятини бошлади.
Айни пайтда яшил энергетика табиий ресурслардан самарали фойдаланиш орқали экологик хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодий тежамкорликка эришишнинг муҳим шартларидан бирига айланди. Мазкур йўналишда амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалар аҳоли ва саноат корхоналарига ҳамёнбоп нархда электр энергиясини етказиш имконини беради.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти делегацияси Германиянинг “Siemens Energy AG” компанияси Ижрочи директори (CEO) Кристиан Брух билан ушрашув ўтказди.