"Махам-Чирчиқ" АЖ etender.uzex.uz сайтида "Махам-Чирчиқ" АЖ учун атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг йўл қўйиладиган чегаравий экологик нормативлари (ЙҚЧМ) лойиҳасини ишлаб чиқиш ва чиқиндилар манбаларини хатловдан ўтказиш бўйича хизматларни харид қилиш учун танлов эълон қилади.
“Ўзкимёсаноат” ациядорлик жамияти ягона акциядорининг қарорига мувофиқ, Мирзамахмудов Жўрабек Турсунпўлатович Бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
2025 йил давомида “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати соҳасида амалга оширилган барча чора-тадбирлар амалдаги қонунчилик талаблари, шунингдек жамиятнинг ички норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ равишда ташкил этилди.
2022 йилнинг 10 ойи давомида «Ўзкимёимпекс» МЧЖ томонидан «Ўзкимёсаноат» АЖ бўйича белгиланган йиллик экспорт кўрсаткичи муддатидан олдин бажарилди. Хусусан, жорий йилнинг январь-октабр ойларида амалда умумий қиймати 407,3 млн. долларлик кимё маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, йиллик режа (400,8 млн. доллар) 31-октабр ҳолатига 101,7 фоизга бажарилди. 2021 йилнинг январь-октабр ойларига нисбатан 155 фоизга ўсиш таъминланди.
Оммавий ахборот воситаларининг бирида “Нега маҳаллий ёғоч-қириндили плиталар ишлаб чиқарувчиси инновацион корхона фаолиятини тўхтатди?” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мақолада Сурхондарё вилоятида ёғоч қириндисидан тайёрланадиган қурилиш материали (ДСП) ишлаб чиқарувчи Surxon KSP-Gra компанияси ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳамда ёғоч-қириндили плиталар (ДСП) тайёрлашда қўлланувчи кимё маҳсулотларининг нархи ошганли сабабли ўз фаолиятини тўхтатгани баён қилинган. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади.
«Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда тармоқ корхоналарининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бўлинмалари раҳбар ва ходимлари иштирокида видеоконференция алоқа шаклида давра суҳбати ташкил этилди.
ECO минтақаси учун Тоза энергия маркази (CЕCЕCО) томонидан CECECO Clean Energy Hackathon 2026 халқаро хакатони бўлиб ўтади. Хакатон ёшларнинг тоза энергия, энергия самарадорлиги ва рақамли инновациялар соҳасидаги ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Бу йил мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами «Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» деган бош ғоя асосида кенг нишонланмоқда.
Мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиб, яшиллик миқёсини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш мақсад қилинган. Сўнгги йилларда бу кўрсаткич 12 фоизга етди.
Мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоғи – саноатда энергия ресурслари самарадорлигини ошириш, шу билан бирга, қувватлардан оқилона фойдаланиш ва энергияни тежаш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, кимё саноатида ҳам.