Бугун, 30-апрел куни Урумчи шаҳрида Ўзбекистон - Хитой иқтисодий форуми бўлиб ўтди.
“28-апрел – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан кимё корхоналарида қатор тадбирлар ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да экологик барқарорликни ошириш ҳамда муаммоларни ҳал этиш мақсадида Жамиятнинг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти Экология ва “яшил” иқтисодиёт бўлими ходимлари 1-2-май кунлари “Деҳқонобод калий заводи” АЖда бўлишди.
Кимё саноатини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш билан бир қаторда ишлаб чиқаришда экологик тозаликни таъминлаш, чиқиндисиз технологияларни ва атроф муҳитни сақлаш бугуннинг муҳим вазифаларидан.
“ACWA Power” халқаро энергетика компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги яшил водород ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Цюрихдаги Швейцария олий техника мактаби олимлари фотосинтез қиладиган, ўсиш ва таркибидаги сианобактериялар орқали карбонад ангидрид сўриб олиш қобилиятига эга футуристик қопламани яратдишди. Янги материал асосида мутахассислар “Пикопланктоника” деб номланган, дарахт танасини эслатувчи икки инсталляцияни яратдилар.
«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан фермерлар ва деҳқон хўжаликлари вакиллари иштирокида Қашқадарё вилоятида «Минерал ўғит — мўл ҳосил гарови» мавзусида амалий семинар ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖга нуфузли халқаро S&P Global агентлиги томонидан ESG (экологик, ижтимоий ва бошқарув) рейтинги тақдим этилди.
Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги ПФ-18-сонли фармойиши асосида 11 мартдан бошлаб “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги эълон қилинган.
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раисига бириктирилган Деҳқонобод туманидаги оғир тоифадаги маҳаллаларда дастлаб хонадонлар кесимида тўлиқ хатлов жараёнлари олиб борилди. Аҳоли вакиллари билан сайёр қабул ва учрашувлар ўтказилди.