Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги доирасида ўтказилган ушбу саёҳатда «Ўзкимёсаноат» АЖ ходимлари мамлакатимиз тарихи, бунда жадидларнинг тутган ўрни ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан тақдирлаш ҳақидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми Қарори билан «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК директори Мустафаев Жаҳонгир Ибодуллаевич “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими" фахрий унвони билан тақдирланди.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрамини муносиб нишонлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзига даъват этиш, санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш мақсадида 24-25-август кунлари бутун республикамиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 5-6-май кунлари “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисига бириктирилган Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги “Обод”, “Бозортепа”, “Айридевол” ва “Чашмаимирон” маҳаллаларида Жамият бошқарув раисининг маслаҳатчиси С. Абдурахманова томонидан йўл харитасида белгиланган амалий ишлар ижроси ўрганилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосарига бириктирилган Фарғона вилояти Ёзвоён туманидаги ва Марғилон шаҳридаги “Янгиобод”, “Сувлиариқ”, “Иштирхон” ва “Хўжа Порсо” маҳаллаларида жамият ишчи гуруҳ томонидан йўл харитасида белгиланган амалий ишлар ижроси ўрганилди.
Семинарнинг иккинчи кунида иштирокчиларга “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКда ишлаб чиқариш, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи тақдим этилди.
“Камбағалликдан фаровонлик сари” давлат дастурини амалга ошириш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖга бириктирилган ҳудудларда тизимли ва мақсадли ишлар мунтазам назорат қилинмоқда.
“Аммофос-Максам” АЖ ҳудудида замонавий сулфат кислотаси ишлаб чиқариш заводи ишга тушиш арафасида. “Almalyk Sulphuric Acid” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа Ўзбекистон кимё саноатининг ривожланишига хизмат қилади.
Юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, кучли билимга эга бўлган ходимларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш, уларни рағбатлантириш мақсадида Наврўз байрами муносабати билан бугун “Ўзкимёсаноат” АЖда "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Навоийазот” АЖ билан биргаликда тизим корхоналарининг ходимлар билан ишлаш, ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлинмалари ва Малакани баҳолаш марказлари мутахассислари учун "Янги меҳнат ва амалиёт" мавзусида икки кунлик семинар-тренинг ўтказилмоқда.