Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 апрелидаги №266-Ф сонли фармойишига асосан 2015 йилнинг 19-21 май кунлари Тошкент шахрининг АО МКК “Ўзэкспомарказ”ида Инновацион ғоя, технология ва лойиҳаларнинг VIII Республика ярмаркаси бўлиб ўтади. “Ўзкимёсаноат” ДАК кўргазмада корхоналарда ўзлаштирилган янги кимёвий маҳсулотлар турлари, сўнгги йилларда ўзлаштирилган янги инновацион маҳсулотларнинг буклетлари ҳамда инновацион ишланмаларга бўлган талаблари билан иштирок этади.
Жорий йил 15 декабрда “kun.uz” интернет нашрида жойлаштирилган “Ўзбекистонда 500 миллион долларлик кимё заводи қурилади” деб номланган ахборотга “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти матбуот хизмати ўз муносабатини билдиришни лозим деб топди. Биринчидан, “Узкимёсаноат” АЖ вакиллари хабарда келтирилган “Даниянинг Intex Engineering, Италиянинг Smet Balestra ва Финляндиянинг Outotec компаниялари билан ҳеч қачон, ҳеч қандай музокаралар олиб бормаган.
Шу йил 10-12 июнь кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилган геология, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати ҳамда ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексларининг тармоқ саноат ярмаркаси 2015 йилда ишлаб чиқариш дастури доирасида “Ўзкимёсаноат” корхоналари маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 1,7 млрд сўмлик маҳсулотларини сотиб олиш бўйича шартномалар тузилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги “Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг биринчи босқичи доирасида ўтказилди.
“Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари шу йил 19-21 май кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилган VIII Республика инновация ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмакаси ишида фаол иштирок этди. Ярмарканинг кимё саноати шуъбасида компания корхоналари томонидан 2014 йилда ўзлаштирилган ва жорий йилда ишлаб чиқарилишини режалаштирилган маҳсулотлар намуналари, 2015 йил инновация лойиҳалари ҳамда “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналарининг инновация эҳтиёжлари бўйича материаллар намойиш этилди.
2015 йил 29 апрелда “Ўзкимёсаноат” ДАКда Хитойнинг “CITIC Construction Co.Ltd” делегацияси билан ўтказилган учрашувда Қўнғирот сода заводининг иккинчи навбатида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳамда кимё соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги истиқболлари, хусусан Самарқанд шаҳрида янги мураккаб ўғитлар (NPK) турларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
«Navoiyazot» акциядорлик жамияти стратегик чет эл инвесторларига сотиш мақсадида жамият устав фондидаги давлат улуши қийматини баҳолаш учун танловда иштирок этишга халқаро баҳоловчи ташкилотларини таклиф этади. Баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелидаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли қарорини ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.
2015 йилнинг январ-июнь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1102,5 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 103,5%) ҳамда 110,6 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 137,4%) ишлаб чиқарилди.
2015 йилнинг январ-сентябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1646,4 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 104,1%) ҳамда 150,5 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 117,7%) ишлаб чиқарилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2012 йилдаги махсус қарорига биноан республика ҳудудларида жами 13 та заҳарли кимёвий воситалар ва токсик моддалар кўмиш махсус полигонлар мавжуд бўлиб, шундан 11 тасида консервация ишлари олиб борилади ва 2 тасида реконструкция қилиш лойиҳалари амалга оширилади (Жиззах вилоятида Фориш тумани ва Хоразм вилоятида Хазарасп туманида). Ушбу қарорга асосан консервация қилиш билан боғлиқ барча чора-тадбирлар, жумладан лойиҳа ишлаб чиқиш, уни экспертизадан ўтказиш, тендер савдоларини ўтказиш, қурилиш – монтаж ишлари ва қурилиш ишларини назорат қилиб бориш билан боғлиқ барча ҳаражатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш амалга оширилади. Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун бугунги кунда давлат бюджети ҳисобидан жами 17 млрд. 500 млн. сўм маблағ ажратилди (шундан 12,0 млрд. сўм 2015 йилда ажратилган).
“Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси Халқаро аудит ва Халқаро молиявий ҳисоботлар талабларига жавоб берадиган 2015 йил якунилари бўйича ташқи аудит ўтказиш учун аудитор ташкилотларини танлаш мақсадида очиқ танлов эълон қилади.