Ёшлар сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг салоҳияти ва ижтимоий фаоллигини рўёбга чиқариш борасида тизимли фаолият олиб бораётган “Ўзкимёсаноат” АЖ юртимизда ёшлар билан ишлашда илғор тажриба намоён этган ташкилотлар қаторидан ўрин олди.
Тошкент шаҳридаги «САЭХ Узбекистан» кўргазма мажмуасида VIII Инновацион ғоялар халқаро ҳафталиги — “InnoWeek-2025” ўз ишини бошлади. “Чегарасиз ғоялар” шиори остида ўтказилаётган мазкур тадбир мамлакатимизда инновацион ривожланишни жадаллаштириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида илғор технология ва инновацияларни кенг жорий этиш, инсон капитали, илм-фан ва инновацион салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган.
Жорий йилнинг 16-17-октябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги "Оқ қуш" мажмуасида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилмоқда. Ушбу муҳим тадбир саноат соҳасидаги йирик тармоқ корхоналари ва маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўртасида самарали ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, янги инвестиция ва лойиҳаларни режалаштиришга қаратилган.
Хитой, Жанубий Корея ва Япониядаги йирик ишлаб чиқарувчилар 2027 йилгача эскирган пиролиз қурилмаларини ёпишни режалаштирмоқда. Бу минтақада этилен ишлаб чиқариш қуввати йилига 13,5 миллион тоннага қисқаришини англатади. Ушбу миқдор жаҳон ишлаб чиқариш ҳажмининг тахминан 8% ни ташкил этади.
Бугунги кунда кимё саноатида ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда маҳаллийлаштириш имкониятларини кенгайтириш устувор аҳамият касб этмоқда. Бу орқали нафақат импорт ўрнини босувчи, балки нарх ва сифат жиҳатдан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ташқи бозорларга экспорт қилишга шароит яратилади.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Германиянинг Biophelion стартапи Ауреобасидиум пуллуланс номли хамиртурушга ўхшаш қора замбуруғ ёрдамида пластик чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича янги технологияни таклиф қилди. Ушбу замбуруғ турли муҳит шароитида яшай олади ва энг муҳими, кенг турдаги органик бирикмаларни парчалаш қобилиятига эга.
“Камбағалликдан фаровонлик сари” давлат дастури доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖга бириктирилган Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги “Обод”, “Бозортепа”, “Айридевол” ва “Чашмаимирон” маҳаллаларида аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Корея Илғор Фан ва Технология Институти (KAIST) тадқиқотчилари глюкоза ва глицерин каби қайта тикланувчи углерод манбаларидан муҳим ароматик углеводородлар — бензол, толуол, этилбензол ва пара-ксилол (BTEX) — олиш имконини берадиган интеграллашган биохимиявий жараённи яратдилар. PNAS (Proceedings of the National Academy of Sciences) журналида чоп этилган мақолага кўра, ушбу ишланма нефть-кимё тармоғини қазиб олинадиган хом-ашёларга бўлган қарамлигини камайтириш асосига айланиши мумкин.
Пойтахтимизда “Маҳаллий контентни оширишда импортни оптималлаштириш” мавзусидаги "Uzbek Import Fair 2025" I-халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Виржиния университети олимлари "HydroSpread" деб номланган янги технологияни тақдим этишди. Бу технология ёрдамида юмшоқ робототехникада ишлатиладиган эгилувчан плёнкалар яратилади. Ушбу плёнкалар асосида тадқиқотчилар сув юзасида ҳаракатлана оладиган икки турдаги кичик робот — HydroFlexor ва HydroBuckler прототипларини яратишди. Бу роботлар қанотлар ёрдамида сузиш ва сув устида юрадиган ҳашаротлар — сувтериларга ўхшаб оёқларини эгиш каби ҳаракатларни бажара олади. Олимлар бу ишланмани турли соҳаларда — соғлиқни, электроника ва атроф-муҳит мониторингида қўллашни таклиф қилмоқдалар.