Армрестлинг мусобақалари ҳам қизғин баҳсларга бой ўтди.
Мамлакатимизда давом этаётган ёшлар ойлиги доирасида ҳамда 30 — июн-Ёшлар куни муносабати билан “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ директори Рустам Салиев томонидан корхонада фаолият юритаётган бир қатор ташаббускор ёшларнинг ота-оналарига ташаккурномалар тақдим қилинди.
30-июнь - «Ёшлар куни» муносабати билан «Максам-Чирчиқ» акциядорлик жамияти ёшлари ўртасида «Ёш китобхон ходим» танлови ўтказилди.
Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган маънавий-маърифий соҳадаги “Энг намунали туман ва шаҳар” ҳамда “Энг намунали вазирлик ва идора” танловлари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 18 июль куни «Ўзкимёимпекс» МЧЖ ҳамда Грузиянинг «Wondernet Express Investment Group» компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлиги рейтинг баҳолашдан ўтказилди (https://anticorruption.uz/uz/item/2023/03/14/korrupsiyaga-qarshi-kurashish-boyicha-chora-tadbirlarning-samaradorligi-reyting-baholashdan-otkazildi).
Бугун 26 май куни «Кимё-барқарор ривожланиш учун» халқаро илмий-техникавий ҳафталиги доирасида Тошкент кимё-технология институти, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан ҳамкорликда Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан эълон қилинган «Халқаро шиша йили» доирасида «Шиша, керамика ва боғловчи материаллар ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиялари» халқаро конференцияси старт олди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17- февралдаги «2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Тошкент вилояти Болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида Наврўз байрами муносабати билан ҳайрия тадбири ўтказилди.
“CAMCE Engineering Co., Ltd.” компанияси мамлакатимизда амалда бўлган пандемия шароитида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига тиббий ниқоблар тақдим этди.
Учрашув давомида “Ўзкимесаноат” АЖ корхоналарида автоматлаштириш ва рақамлаштириш бўйича компания технологиясини қўллаш, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари ҳамда ташкилот тизмидаги заводларда диспетчерлик ва бошқарув учун замонавий ускуналарни босқичма-босқич қўллаш масалалари муҳокама қилинди.