Саноатни ривожлантириш, маҳсулотлар сифатини ошириш, жаҳон бозорларига чиқиш — кўп жиҳатдан халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этишга боғлиқ. «Ўзкимёсаноат» АЖда ҳам бу жараён кун тартибидаги муҳим йўналишлардан бири ҳисобаланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш ва маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилиб, бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.
Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги ПФ-18-сонли фармойиши асосида 11 мартдан бошлаб “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги эълон қилинган.
“Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида биржа савдоларини ўтказиш Қоидалари” (“ЎзРТХБ” АЖ Кузатув Кенгашининг 2023-йил 16-октябрдаги баёнига мувофиқ биржа савдоларини ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилган бўлиб, 2023- йилнинг октябр ойидан савдоларни пасайиш томон ауцион турида ўтказиш ҳам йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг ўтган январ ойида "Ўзкимёсаноат" Акциядорлик жамияти ҳамда тармоқ корхоналарида бўлин ўтган воқеа ва тадбирларни эслаймиз.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги ўз савдо майдончаси орқали ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари савдосининг 2024-йил 15-май санасидаги якуни бўйича маълумотларни тақдим этади.
«Ўзкимёсаноат» АЖ марказий аппарати ходимлари ўртасида ўтказилган турнирга ташриф буюрган «Заковат» клуби аъзоси, мавсум чемпионларидан бири Темур Мирзаев Жамиятда «Заковат» интеллектуал ўйини ҳамда илм-фанга эътибор юқори эканлигини алоҳида таъкидлади. Мазкур турнир учун махсус саволлар ҳам айнан «Заковат» клуби билимдони томонидан тайёрланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов ва Хитой Халқ Республикасининг кимё-муҳандислик миллий корпорацияси президенти Вэнь Ган бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ходимларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, кучли билимга эга бўлган ходимларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида 1 сентябрь – Мустақиллик байрами муносабати билан жорий йилнинг 23 август куни “Ўзкимёсаноат” АЖ марказий аппарати ва тармоқ корхоналари ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал турнири ўтказилди.