Бугун Навоий шаҳридаги «Фарҳод» маданият саройида "Навоийазот” АЖ ташкил топганлигининг 60 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Нархларнинг бундай кўтарилишининг асосий сабаблари сифатида Тинч океани юзасининг исиши фонида об-ҳавога таъсир қилувчи Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси ҳамда талаб ва таклифнинг умумий номутаносиблиги кўрсатилмоқда.
Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖнинг махсус ишчи гуруҳи ҳамда Паркент тумани ҳокими ўринбосари Бахтиёр Соатов ва Ёшлар ишлар агентлиги туман бўлими вакили билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита ходими Нуриллахон Мукаррамхонов, жамият раҳбарияти ҳамда ходимлари иштирок этишди. Унда маънавий таҳдидларга қарши курашиш, салбий иллатларнинг олдини олиш, турли ёт ғояларга қарши иммунитет ҳосил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
«Аммофос-Махам» АЖ бошқаруви раиси Искандар Умаров, «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Санобар Абдурахмонова, «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммадбобур Абдуразаков бошчиликда корхонада сайёр қабул ташкил этилди.
“Камбағалликдан фаровонлик сари” давлат дастурини амалга ошириш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖга бириктирилган ҳудудларда тизимли ва мақсадли ишлар мунтазам назорат қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-мартдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон стандартлар институтининг Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўлими томонидан корхонадаги синов лаборатория ҳамда мувофиқликни баҳолаш органлари ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курси ниҳоясига етди.
Маълумки, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида талаба қизлар учун “Кимё Гирлс” республика олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Куни кеча олимпиаданинг иккинчи босқич беллашувлари бўлиб ўтди. “Ўзкимёсаноат” АЖ масъуллари ҳам унда иштирок этиб, талабаларга улкан зафарлар ва муваффақиятлар изҳор этди.
“Ўзкимёсаноат” АЖда 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан спорт мусобақалари ташкил этилди.
Жорий йилнинг 26-28 феврал кунлари Спорт вазирлиги томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чимён қишлоғида анъанавий "Чимган чалленге-2024” қишки спорт фестивали ташкил этилди. Фестивалда ўқув-семинарлари, шунингдек, спортнинг мини-футбол, волейбол, стритбол ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.