"Ўзкимёсаноат" АЖнинг 2022 йил 10 октябрдаги 244/к-сон буйруғига асосан Айходжаев Рустам Ильясович "Ўзкимёсаноат" АЖнинг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Республикамизда коррупцияга қарши курашиш борасида қилинаётган ишлар ижобий натижалар бермоқда. Корхоналарга ишга кираётган ёш ходимларни бу борада ҳуқуқий маданиятини ошириш долзарб вазифалардан биридир.
“Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг 6 ойлик натижалари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди ва якунда янги тайинловлар амалга оширилди.
Унда “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда “China National Chemical Engeneering & Construction Corporation Seven” компаниялари иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Хитой молия институтларидан инвестициялар жалб қилиш, шунингдек, “China Export & Credit Insurance” корпорацияси томонидан тақдим этиладиган экспорт-кредит суғурта хизматлари каби масалалари муҳокама қилинди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг раҳбар-ходимлари давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати"да иштирок этишди.
Ташриф давомида корхона фаолияти, янги лойиҳалар билан яқиндан танишиш, махсус филм учун тасвирга олиш ишларини амалга ошириш, Матбуот хизмати фаолиятини замонавий ёндашувда йўлга қўйиш юзасидан семинарлар, ёшлар билан учрашув, очиқ мулоқот ва сўровномалар ўтказиш режа қилинган.
30 май куни Nuz.uz ва Upl.uz веб-сайтларида «Қизилқум фосфорит комплекси» кимга тегишли? сарлавҳаси остидаги мақолалар эълон қилинди. Мавзу юзасидан «Ўзкимёсаноат» АЖ қуйидагиларни маълум қилади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан “Ватанни ҳимоя қилиш – фуқаролик бурчимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда ташкилот тизимидаги тармоқ корхоналари раҳбар-ходимлари видеоконференц алоқа орқали иштирок этди.
Бугун мамлакатимиз кимё саноати тарихида илк бор “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар томонидан 2021 йил бошидан буён ишлаб чиқарилаётган азотли минерал ўғитлар миқдори физик ҳолда 3 млн. тоннадан ортди. Натижада республика қишлоқ хўжалиги тўлиқ ва ўз вақтида минерал ўғитлар билан таъминланди ҳамда мамлакатимиз экспорт салоҳияти ошишига муносиб хисса қўшилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш лойиҳаларини илмий-техник жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган амалий мулоқот ташкил этилди. Тадбирда Тошкент кимё-технология институти профессор ўқитувчилари, илмий ходимлари, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона-ташкилотлар раҳбар-ходимлари ҳамда вазирлик идоралар вакиллари иштирок этди.