Жорий йил 30 июнь куни “Қўнғирот сода заводи”да “А” маркали “оғир” кальцинацияланган сода олинди. Кейинги 3 кун давомида ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ режимга чиқиши режалаштирилмоқда.
Корхона ҳақида қисқа маълумот Почта манзили 230614, Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, Елабад қ. Корхона раҳбари Шамуратов Шухрат Торемуратович Телефон, факс (+998) 55 101-00-04 (+998) 55 101-00-03 Веб-сайт kungradsoda.
Бугун "Қўнғирот сода заводи" МЧЖ ҚК ходимлари томонидан "Яшил макон" умуммилий лойиҳаси доирасида корхона ҳудуди ҳамда катта йўл бўйларига саксовул уруғлари ва мевали, манзарали дарахтлар экилмоқда.
Жорий йилнинг 22 июнь санасида Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ қўшма корхонасига ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкиллаштирилди.
Мамлакатимиз кимё саноатида ўзига хос ўринга эга бўлган “Қўнғирот сода заводи” Ўрта Осиёда кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқарувчи ягона корхонадир. Мазкур заводда маҳаллий хом-ашёлардан ишлаб чиқариладиган маҳсулот нафақат ички бозор эҳтиёжларини қоплайди, балки ташқи бозорга ҳам экспорт қилинади.
“Қўнғирот сода заводи ” МЧЖ ҚКда фаолият юритаётган иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг қобилиятини юзага чиқариш, кимё саноати ривожига хизмат қиладиган инновацион таклиф ва ташаббусларини ўрганиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови ташкил этилди.
Талабгор сифатида қатнашувчи корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: юқори рискли ва потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш учун лицензияга эга бўлиши, тендер савдолари қийматининг камида 20% миқдорида айланма маблағ ёки бу маблағларни таъминлаш учун банк кафолати, иш (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш базаси, меҳнат ресурслари ва мутахассислари, танловдагига ўхшаш объектлардаги иш тажрибасига эга бўлиши, шартнома имзолаш учун фуқаролик ҳуқуқий имкониятлар ва ваколатларга эга бўлиши шарт.
Ўтказилган аудит муваффақиятли якунланиб корхонамиз 5 та халқаро йўналишдаги ISO сертификатига эга бўлди.
«Навоийазот» акциядорлик жамиятида 28 декабрь куни Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди. Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.