“Ўзкимёсаноат” АЖда Инновация ва янги технологияларни жорий этиш бўлими вакиллари, Осиё тараққиёт банкининг Жанубий Кореялик мутахассислари ҳамда “Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти” МЧЖ мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди.
Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари фаолияти жамият тараққиёти, давлат ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқотни таъминлашда беқиёс аҳамият касб этмоқда. Янгиликларни ўз вақтида, аниқ ва холис равишда жамоатчиликка етказиш, долзарб масалаларни кенг ёритишда сиз азиз ОАВ ходимларининг хизмати беқиёс.
Хабар бериб бораётганимиздек, юртимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини юқори савияда ташкил этиш мақсадида вазирлик ва идоралардан ҳудудларга бириктирилган масъуллар томонидан ўрганиш ва тайёргарлик ишлари якуний босқичга кириб бормоқда.
Фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, қолаверса, импортни мақбуллаштириш имконини берадиган муҳим омил.
“Максам-Чирчиқ”АЖда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу муҳим жараён олдидан ”Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи Учтепа тумани ҳокимлигида туман Статистика бўлими билан ҳамкорликда ”Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг мазмун-моҳияти, мақсади, аҳамияти ҳамда хорижий тажриба” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.
Мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини юқори савияда ташкил этиш мақсадида вазирлик ва идоралардан ҳудудларга бириктирилган масъуллар томонидан ўрганиш ва тайёргарлик ишлари изчил давом этмоқда.
Нидерландиянинг Koppert Cress ферма хўжалиги ҳаво ва электр энергиясидан махсус жиҳозлар ёрдамида олинган аммиакдан минерал ўғит сифатида фойдаланишни бошлади.
Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июнда қабул қилинган «Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ-222-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан жамият ходимлари учун семинар ташкил этилди.
Халқаро кимёгарлар жамоаси органик кристаллар ёрдамида сув буғидан электр энергиясисиз сув йиғиб олувчи композит материал ишлаб чиқди. У ингичка ипларга ўхшайди.