“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2024 йил 28 июнь куни соат 17:00 да Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.
Бугунги кунда ёшларга қаратилган эътибор, уларнинг фикрини эшитиш, салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун шароит яратиш мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим омиллардан бирига айланган. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан тизимдаги ёш мутахассислар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» ташкил этиб келинмоқда.
Матбуот анжумани 2021 йил 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилди.
«Жиззах пластмасса» АЖ устав капиталидаги ҳар бирининг номинал қиймати 3 065 сўм бўлган, умумий қиймати 13 045 424 640 сўмлик, 85,83 фоиз ёки 4 256 256 дона эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз оддий акциялари эгасига айланган “Ўзкимёсаноат” АЖ Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига асосан «Жиззах пластмасса» АЖнинг қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича сотиб олиш борасидаги таклифини маълум қилади. Акциядорлар ўзига тегишли акцияларини сотиш тўғрисидаги ёзма розилигини мазкур эълон жойлаштирилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида «Жиззах пластмасса» АЖнинг қуйидаги манзилига юборишларини сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган «Ўзкимёсаноат» АЖ маълум қиладики, «Ўзкимёсаноат» АЖ акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарор асосида чиқарилган акциялар (рўйхатга олиш рақами П0315-15 22.02.2022 йил) тўлиқ 100 фоиз ёки 330 226 032 дона оддий эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар жойлаштирилмади.
Бугун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида фаолият юритаётган аёл-қизлар “Хон атлас” ойлиги муносабати билан ранг-баранг ва ўзига хос миллий либослармизда ишга келиб, ҳамкасбларга ижобий кайфият улашишди.
Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги ва 21-октябр – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖда “Она тилим — фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да Божхона қўмитаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида мамлакатимизда илк бор ташкил этилган “Uzbek Import Fair 2025” I-халқаро кўргазмаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Кўргазма “Маҳаллий контентни оширишда импортни оптималлаштириш” мавзусига бағишланган бўлиб, унда жаҳоннинг турли мамлакатларидан қатор компаниялар вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Тошкент шаҳридаги “Технопарк” мажмуасида 29 октябр куни Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган бизнес-форум ҳамда икки давлат саноат кўргазмаси ўтказилди.
Бугун РКТУнинг Тошкент шаҳридаги филиалида “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари ишчи-ходимлари ўртасида мини-футбол, стол тенниси, волейбол, баскетбол, гандбол ҳамда шахмат бўйича мусобақалар бошланди.