Касб байрамингиз билан самимий табриклаймиз! Қонунийлик, адолат ва юксак масъулият тамойилларига асосланган меҳнатингиз - ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қўшаётган беқиёс ҳиссадир.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Инвестиция фаолиятини истиқболли ривожлантириш департаменти бош мутахассиси Лобар Мирсаидова Японияда энергетикада водороддан фойдаланишга бағишланган тренингида иштирок этди.
Жорий йилнинг куз-қиш мавсумида "Деҳқонобод калий заводи" АЖ ва унга туташ ҳудудларда “Яшил белбоғлар” барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Журналист, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчиси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Аиша Хушназарова ёшлар учун ижтимоий тармоқларда медиамаданият, тақдимот қилиш, ўз фикр-мулоҳазаларини аниқ ва равон етказиб бериш борасида маъруза қилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Рустамбек Эшбеков иштирокида «Фарғонаазот» АЖ матбуот хизмати ходимлари, маънавият ва нашриёт йўналишлари вакиллари, касаба уюшмаси раҳбар ва ходимлари ҳамда ёшлар етакчилари учун «Компаниянинг ижобий имижини шакллантириш» мавзусида семинар ҳамда ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф, ташаббус, муаммо ва мурожаатлари ўрганилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Бошқарув раисининг тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг ёшлар етакчилари билан учрашуви ташкил этилди. Видеоконференцалоқа орқали ўтказилган учрашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона ва ташкилотлар ёшлар етакчилари, корхона раҳбар-ходимлари ва фаол ёшлар иштирок этди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча ватандошларимиз ва юртимиз мехмонларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги байрами билан муборакбод этади! Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бош қомусимиз бўлиб, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги энг асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ушбу тарихий кунда барчангизга ва оила аъзоларингизга сихат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат тилаймиз. Юртимизда доимо тинчлик ва ҳотиржамлик барқарор бўлсин!
Мунис онажонлар ва қадрли опа-сингиллар, Сизни “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти гўзаллик ва нафосат байрами бўлмиш 8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этади!

Туғилган йили ва жойи: 1968 й., Россия, Красноярск шаҳри.
Маълумоти: олий, Томск политехника институти (1994 й.).
Фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилиш кунлари
Яқинда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Кимёгар” оромгоҳида “Кимё саноати ёш мутахассислари” илмий-интеллектуал форуми бўлиб ўтди. “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти, тизим корхоналари ҳамда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу форумда соҳа мутахассислари ва талаба-ёшлар иштирок этди.