Ишлаб чиқариш Ўзбекистон кимё саноати сўнгги йилларда жадал ривожланиш босқичини бошдан кечирмоқда. Ушбу соҳанинг юраги бўлган «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти эса нафақат ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти, балки инновациялар, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ижтимоий масъулият соҳаларида ҳам етакчи ташкилот сифатида фаолият юритмоқда.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган кимё, агротехника ва автомобиль саноати корхоналарида ишлаб чиқариш суръатларини таъминлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида мамлакатимиз кимё саноати мавжуд қувватларни сақлаб қолиш билан бирга янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун барча имкониятлардан тўлиқ фойдалана олмаётганлигига танқидий баҳо берилди.
Кимё саноати ёш мутахассисларининг малака ва тажрибаларини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграция жараёнларини кучайтириш, ёш ходимларнинг жамоавий ишлаш, ташаббускорлигини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти тармоғида ҳар йили «Кимё саноати ёш мутахассислари» миллий форумини ўтказиш анъанага айланди.
«Халқ сўзи» сайтида «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ҳақида махсус мақола эълон қилинди.
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Тараққиёт мақсадларидаги фан, техника ва инновациялар” тўғрисида резолюцияда 11-феврал – Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни деб эълон қилинган.
Ҳурматли ҳамкасблар ва ҳамкорлар! Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупсиоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Бугун бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида жамият ва тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
“Ўзкимёимпэкс” МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29августдаги ПҚ-3246-сонли қарорига мувофиқ, “Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуналар, еҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар, хом ашё, товарлар, хизматларни чет элдан харид қилишни амалга оширади .
“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг Коррупцияга қарши курашиш ва Комплаенс бошқармалари томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида 2025-йилнинг ўтган 2-чорагида ўтказилган чора-тадбирлар Қонунчилик ва ички-меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифалар доирасида амалга оширилди.
"Ўзкимёсаноат" ДАК бошқаруви раисининг 2014 йил 23 октябрдаги "Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар реклама қилиш ва инвестицион лойиҳаларни кенг тарғиб қилиш тартиби тўғрисида"ги 117-сонли буйруқ билан тасдиқланган.