“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ва чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Жумладан, Жамият ва тизим корхоналрида Комплаенс хизмати ташкил этилди ва “Йўл харитаси” асосида бажариладиган ишлар белгилаб олинди. Шу билан бирга коррупцияга қарши курашиш бўйича ички меъёрий ҳужжатлар, яъни “Коррупцияга қарши сиёсат”, “Ахлоқ кодекси”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати”, “Совға бериш ва қабул қилиш сиёсати” каби 14 та ички меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Мавжуд хавф-хатарларни инобатга олган кимё саноати корхоналарига IT технолгияларни жорий этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ташкилот тизимидаги “Аммофос-Максам” АЖ фаолияти ҳақида ижтимоий тармоқдаги каналлардан бирида корхонада узоқ йиллар ишлаган аёлларни ҳеч қандай тўловларсиз ноқонуний равишда ишдан бўшатилганлиги тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади. Шунингдек, видеода акс этган ҳеч бир ишчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган.
Бугун 2019 йил 23-25 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ томонидан республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Made in Uzbekistan” Халқаро миллий маҳсулотлар кўргазмаси “Ўзэкспомарказ” МКК АЖнинг павилонлари ва очиқ майдонларида ўз фаолияти бошлади.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти томонидан 1-октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Доим эъзоздасиз, азиз устозлар” мавзусида тадбир ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан “Ватанпарварлик, фидойилик, садоқат – энг олий бурчимиздир!” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан хорижлик сармоядорлар иштирокидаги акциядорлик жамиятлари раҳбарларини замонавий корпоратив бошқарув амалиёти билан таништириш мақсадида ташкил этилган семинарда Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият кўрсатаётган бир қатор акциядорлик жамиятлари вакиллари қатнашди. Президентимиз раҳнамолигида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш учун қулай шароит яратиш борасида олиб борилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди.
Қашқадарё вилоятидаги “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасида кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Президентимизнинг 2011 йил 17 ноябрдаги “Деҳқонобод калийли ўғит заводини ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш (II-босқич)” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Бугун бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида жамият ва тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
2022 йил давомида «Ўзкимёсаноат» АЖга 27 та коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг 8 таси ишонч телефони, 8 таси Президент виртуал қабулхонаси, 1 таси Халқ қабулхонаси ва 10 таси жамиятнинг почта манзили орқали келиб тушган.
2024 йил давомида «Ўзкимёсаноат» АЖга жами 394 та (2023 йилда 510 та) ариза ва шикоятлар келиб тушган. Вилоятлар кесимида таҳлил қилинганида, Қорақалпоғистон Республикасидан 10 та, Бухоро вилоятидан 2 та, Жиззах вилоятидан 3 та, Қашқадарё вилоятидан 86 та, Навоий вилоятидан 124 та, Наманган вилоятидан 2 та, Самарқанд вилоятидан 9 та, Сурхандарё вилоятидан 2 та, Тошкент вилоятидан 108 та, Фарғона вилоятидан 6 та, Андижон вилоятидан 1 та, Хоразм вилоятидан 1 та, Тошкент шаҳридан 31 та, бошқа ҳудудлардан 9 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, улардан 64 таси коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва қонунбузилиш ҳолатлари ҳақидаги мурожаатлардир.