Номланиши Тасарруфдаги хизмат автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотларни тақдим этувчи ташкилот "Ўзкимёсаноат" АЖ Соҳа Молия Маълумот тўплами рақами uks-od-012 Маълумот тўпламини янгиланиш даврийлиги Чорак Маълумотлар тури Янгиланадиган Масъул шахс Ахмедов Азизбек Мухаммадиевич Масъул шахс телефон рақами +998781407459 Масъул шахс электрон почта манзили info@uks.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Тел.: (99878) 140-74-59 (девонхона) Тел.: (99878) 140-74-08 Факс: (99878) 140-74-01 100011, Ўзбекистон, Тошкент ш., Навоий к.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: 2024-йилда жаҳон бозорида ўта юқори молекуляр полиетилен (ЎЮМП) ҳажми 2,73 миллиард долларни ташкил этди.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Германиянинг Sulzer компанияси полистирол материалларини кимёвий қайта ишлаш учун мўлжалланган EcoStyrene технологиясини ишга туширганини эълон қилди. Компания маълумотига кўра, ушбу технология турли хил ифлослантирувчи моддаларни ўз ичига олган полистирол чиқиндиларини қайта ишлаш имконини беради.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Жаҳон тиббий полимерлар бозори 2024-йилда $23,52 миллиардни ташкил этган. 2034-йилга келиб, бозор ҳажми ўртача 8% йиллик ўсиш суръати билан тахминан $51,3 миллиардга етиши кутилмоқда.
Корея Илғор Фан ва Технология Институти (KAIST) тадқиқотчилари глюкоза ва глицерин каби қайта тикланувчи углерод манбаларидан муҳим ароматик углеводородлар — бензол, толуол, этилбензол ва пара-ксилол (BTEX) — олиш имконини берадиган интеграллашган биохимиявий жараённи яратдилар. PNAS (Proceedings of the National Academy of Sciences) журналида чоп этилган мақолага кўра, ушбу ишланма нефть-кимё тармоғини қазиб олинадиган хом-ашёларга бўлган қарамлигини камайтириш асосига айланиши мумкин.
Виржиния университети олимлари "HydroSpread" деб номланган янги технологияни тақдим этишди. Бу технология ёрдамида юмшоқ робототехникада ишлатиладиган эгилувчан плёнкалар яратилади. Ушбу плёнкалар асосида тадқиқотчилар сув юзасида ҳаракатлана оладиган икки турдаги кичик робот — HydroFlexor ва HydroBuckler прототипларини яратишди. Бу роботлар қанотлар ёрдамида сузиш ва сув устида юрадиган ҳашаротлар — сувтериларга ўхшаб оёқларини эгиш каби ҳаракатларни бажара олади. Олимлар бу ишланмани турли соҳаларда — соғлиқни, электроника ва атроф-муҳит мониторингида қўллашни таклиф қилмоқдалар.
Хитой, Жанубий Корея ва Япониядаги йирик ишлаб чиқарувчилар 2027 йилгача эскирган пиролиз қурилмаларини ёпишни режалаштирмоқда. Бу минтақада этилен ишлаб чиқариш қуввати йилига 13,5 миллион тоннага қисқаришини англатади. Ушбу миқдор жаҳон ишлаб чиқариш ҳажмининг тахминан 8% ни ташкил этади.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: Лойиҳа RIKEN илмий-тадқиқот маркази ва Токио университети тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқилди. Уларнинг таъкидлашича, ишланма океанларнинг ифлосланишига қарши ҳақиқий ютуқ.
Жаҳон кимё саноати хабарлари: NASAнинг Curiosity марсаходи Марс юзасида ҳозиргача аниқланган энг узун занжирли органик молекулалар мавжудлигини аниқлади. NASA томонидан яқинда эълон қилинган ҳисоботда бир пайтлар кўл бўлган Гейл кратеридаги Кумберленд деб номланган чўққидан олинган тош намунаси таҳлили ҳақида сўз боради.