Янги Ўзбекистон университетининг фахрий ректори, немис кимёгари, профессор Др. Волфганг А. Ҳерманн ҳамда университет проректори Бахтиёр Йўлдошев “Ўзкимёсаноат” АЖга ташриф буюришди.
Мазкур марафон 14-16-май кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон энергетика ҳафталиги доирасида ўтказилди.
Унда эл суйган ижодкорлар, Ўзбек миллий академик театри намоёндалари ва «Максам-Чирчиқ» АЖ Маданият саройи санаъткорлари ҳам иштирок этишмоқда.
"Ўзкимёсаноат" АЖда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан «Муқаддасдир Ватан байроғи» шиори остида марказий аппарат ходимлари ўртасида «Менинг байроғим» эсселар танлови бўлиб ўтмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Махам-Чирчиқ” АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида бугун содир бўлган портлаш натижасида цехнинг синтез калоннасида келиб чиққан ёнғин ўчирилди. Вазият тўлиқ назорат остида. Ҳодиса оқибатида цехнинг 2 нафар ходими жароҳатланган ва ҳозирда уларга шифохонада тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10-октабрдаги ПҚ-388-сон қарорига асосан “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖнинг 100% улуши катта тўртликка кирувчи (The Big Four) “Deloitte” компанияси томонидан ўрганиб чиқилди ва барча кредит мажбуриятлари ҳамда мавжуд қарздорликлар инобатга олинган ҳолда “Deloitte” компанияси томонидан завод қиймати 843 млрд сўмга (экв. 75,0 млн АҚШ доллари) баҳоланди.
Бугун 300га яқин абитуриентлар кимё фанидан тест топширишмоқда. Натижалар эса абитуриент тестни топшириб бўлиши билан эълон қилинади. Мазкур синовдан муваффақиятли ўтганлар 16 июль куни рус тили фанидан имтиҳонда иштирок этишади.
Жорий йилнинг 16-24 июль кунлари Швейцарияда бўлиб ўтган нуфузли Халқаро кимё олимпиадасида Ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишган эди. Бугун тонгда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан ташкил қилинган тадбирда ўқувчиларнинг ота-оналари ва яқинлари, улар таълим оладиган мактаблар вакиллари ҳамда устозлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида “Коррупсияга қарши кураш” мавзусида бўлиб ўтган жами 30 соатлик малака ошириш курсини муваффақиятли якунлашди.
"Аммофос-Максам"АЖ бошқарув раиси Фуқаро-муҳофазаси бошлиғининг 27 апрелдаги 501-сонли буйруғига асосан, корхонада 2022 йилнинг 20 май куни "Кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни атроф-муҳитга тарқалиши билан боғлиқ техноген хусусиятли фавқулодда вазият содир бўлганда объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари" мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.