“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида ижро интизомини яхшилаш, топшириқлар бажарилишини сифатлилигини ошириш ва қоғоздаги ҳужжат алмашинувини камайтиришга қаратилган дастурларга асосан, кўп йиллар давомида электрон ҳужжатлар ва ҳисоботлар алмашинувининг турли кўринишлари ва методларини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 27 сентябрь соат 16:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Ўзкимёсаноат" АЖ тизимида 2023-йил 1-ярим йиллик давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида Жамият матбуот котиби Рустамбек Эшбеков томонидан брифинг ўтказилади.
“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2017 йил 16 октябрдаги 190-сон буйруғига илова
Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан жорий этилган “Маҳаллабай” ишлаш тизимига мувофиқ “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Яшнобод туманининг 9 та маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳар қандай соҳанинг тараққиёти унда фаолият олиб бораётган мутахассис ва кадрларнинг салоҳиятига бевосита боғлиқ. Шу маънода «Ўзкимёсаноат» АЖ ушбу масалага жиддий эътибор қаратиб келмоқда.
Жорий йилнинг 25 февраль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тизим корхоналари ходимлар билан ишлаш бўлими ва ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими ҳамда малакаларни баҳолаш марказларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирокидаги сайёр семинар-тренинг давомида мазкур соҳадаги коррупцион хавф-хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида профлактик тадбир ўтказилди.
Ассалому алейкум азиз юртдошлар ҳурматли телетомошабинлар. Бугунги брифингимизда «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида 2022 йил 1-ярим йилликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида маълумотларни тақдим этамиз.
Одил Шукурович Темиров «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.